Абитуриентнинг паспорти йўқолган бўлса, имтиҳонга қандай киради? 

Абитуриентнинг паспорти йўқолган бўлса, имтиҳонга қандай киради? 

Ушбу савол юзасидан ЎзА мухбири Давлат тест маркази матбуот хизмати билан боғланди ҳамда вазиятга ойдинлик киритди.

Маълум қилинишича, шахсни тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган, йўқолган ёки ҳужжат олиши керак бўлган абитуриентлар ўз ҳудудидаги ИИВнинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига (халқ тилида - паспорт стол) мурожаат қилиши керак. Масъул ташкилотлар пандемия даври бўлишига қарамасдан фаолиятини мунтазам давом эттирмоқда. Тест ўтказиш жараёнларида ИИВ ҳам масъул ташкилотлардан бири ҳисобланади. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат борасидаги муаммоларни улар бартараф этишга кўмаклашади.

– Аммо имтиҳонга шахсни тасдиқловчи ҳужжат, яъни паспорт билан бориш шарт, – дейди ДТМ бош мутахассиси Жамшидбек Одилов.

Бундан хулоса қилиш мумкинки, паспортини йўқотган абитуриентлар зудликда янги паспорт олиш учун ариза беришлари лозим. Бошқа абитуриентлар эса тест кунлари яқинлашаётгани ҳисобига шахсий ҳужжатларига эътиборлироқ бўлишлари ва эҳтиёткорликни оширишлари мақсадга мувофиқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!