Transfermarkt портали мавсумнинг энг қимматлашган ёш ҳимоячилари рўйхатини эълон қилди.
Демак, Transfermarkt порталининг хабарига кўра, "Манчестер Сити" ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов жорий мавсумда нархи энг кўп ошган ёш ҳимоячилар орасида иккинчи ўринни эгаллади. Футболчининг нархи жорий мавсумда 32,5 миллион еврога ошди.
У "Барселона"нинг ёш иқтидорлари Пау Кубарси ва Алехандро Бальде, шунингдек, "Арсенал"нинг умидли футболчиси Майлз Луис-Скелли каби талантларни ортда қолдиришга муваффақ бўлди.
Жорий мавсумда нархи энг кўп ошган ёш ҳимоячилар (топ-10):
1. Пау Кубарси ("Барселона") — 70 миллион евро (+40 миллион);
2. Абдуқодир Ҳусанов ("Манчестер Сити") — 35 млн евро (+32,5 млн);
3. Дин Ҳёйсен ("Борнмут") — 42 млн евро (+32 млн);
4. Витор Рейс ("Манчестер Сити") — 30 млн евро (+30 млн);
5. Майлз Луис-Скелли ("Арсенал") — 28 млн евро (+26 млн);
6. Пьетро Комуццо ("Фиорентина") — 25 млн евро (+24,3 млн);
7. Алехандро Бальде ("Барселона") — 60 млн евро (+20 млн);
8. Арчи Грэй ("Тоттенхэм") — 35 млн евро (+17 млн);
9. Ренату Вейга ("Ювентус") — 18 млн евро (+15 млн);
10. Милош Керкез ("Борнмут") — 35 млн евро (+15 млн).
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
"Левада-центра" ўтказган сўров шуни кўрсатдики, россияликлар келгиндиларга нисбатан жуда салбий муносабатда: улардан келадиган зарар фойдасидан анча кўп деб ҳисоблашади, 70 фоизи эса ҳукумат муҳожирлар оқимини чеклашини истайди.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.