Абдулла Қодирийни отган одам... Қодирийнинг ўғли ундан отасининг сўнгги сўзи ҳақида сўради

A A A
Абдулла Қодирийни отган одам... Қодирийнинг ўғли ундан отасининг сўнгги сўзи ҳақида сўради

Бу воқеага 30 йилча бўлди. Юртимиз ҳали мустақилликка эришмаган, аммо собиқ Иттифоқнинг курсисига зил кетиб, “қайта қуриш, қайта бузиш”, деган давр кечаётган паллалар эди...

Ўшанда пойтахтдаги энг муҳташам томошагоҳларнинг бирида Абдулла Қодирий таваллудига тўқсон беш йил тўлиши тантанали нишонланаётган эди. Томошахона одамлар билан лиқ тўла, “дангира-дунгур”у, “гумбура-гумбур” авжида.

Улар орасида атоқли адибимизнинг ҳақиқий мухлислари қанча-ю, шунчаки томоша учун келганлари қанча — билиш қийин.

Аммо марҳум адиб аза-тўйининг тўрида — саҳнани тўлдириб қўр тўкиб ўтирганлардан икки-уч чин қалам аҳли-ю, уч-тўрт меҳмонни истисно қилганда, қолганлари шунчаки — хизмат юзасидан келганлар.

Яна рўйхат бўйича таклиф этилган казо-казолар. Яна адибни тириклигида туртганлар қолмаган бўлса-да, унинг гўрига роса ғишт қалаганлар ҳам бор эди. Таассуфки, улар орасида қўйиб берса, ҳозир ҳам адиб қабрини бир тепиб келишга таппа-тайёрлар ҳам топилиши мумкин.

Кўра-била туриб оқни қора, ҳақиқатни ёлғон қилиб кўрсатувчилар, эзгуликни ерга уриб, ноҳақликка қуллуқ қилувчилар, ичи қора ҳасадгўйлар ва ҳоказо...

Улар “замона ҳалиям бизники, хўш, сенларнинг қўлингдан нима келарди?” дегандай пастдагиларга, оддий одамларга юқоридан гердайиб, кўзойнакларини ялтиратиб қарашади, ўз суянчиқлари — ўртани эгаллаб олган мустабид мафкура амалдорларига ялтоқланишади.

Шу тобда хаёлимдан кечган ўйга қаранг, мабодо мўъжиза юз берса-ю, маслагу имонда собит Абдулла Қодирий тирилиб бу ерга келиб қолса ва ўз тўйида ўтирган бу иймони суст “зот”ларни кўрса борми, изларига шартта қайтворган бўлардилар.

Лекин ҳар қалай, таваллуд тўйи, келган меҳмонни “кет”, деб бўлмайди, бунинг устига, адибнинг бу сафарги таваллуд куни яхшилаб “уюштирилган”.

(Адибни отган мустабид тузум бу билан гўё ўз айбини “ювиб” юбормоқчидай...) Адибнинг минбарга чиқиб бўзлаган бир-икки мухлисларидан кейин бошланиб кетган турли “табрик”лар, “гулдурос қарсаклар” тугагач, унинг ҳаёт қолган якка-ю ягона ўғли Маъсуд ака сўз олди.

Унинг гаплари олдиндан тегишли шахслар томонидан кўриб чиқилмаганмикин — сал бошқачароқ чиқди. “Мен отам отиб ўлдирилган жойни узоқ излаб, охири топдим, — деди Маъсуд ака. — У Бўрижар ариғининг нариги томонидаги бир тепалик экан. Ўттизинчи йилларда бу ерга кечалари кимларнидир олиб келиб отишларини кексалар билишар экан, ҳаттоки, уйи шу тепаликка яқинроқ бўлганлар “оҳ-воҳ” овозларини ҳам эшитишаркан. Эрталабга бориб қарашса, наридан-бери кўмиб кетилган дўнгликлардан отилган одамнинг қўли ё оёғи чиқиб қолган бўларкан, унинг устига, тупроқ тортиб, марҳумнинг руҳига бир пора қуръон ўқиб, дуойи-фотиҳа ҳам қилиб қўйишаркан... Мен отамни отган одамни ҳам излаб-излаб топдим, ҳозир нафақахўр экан. Ундан: “Менинг отам ўлими олдидан нима деди, шуни айтиб беринг”, десам, у одам: “Айтолмайман, бу — секрет”, дейди. Ахир, менинг отам бегуноҳдан-бегуноҳ отилган бўлса, орадан шунча йил ўтган бўлса, бунинг яна нимаси “сир” бўлиши керак?”

Маъсуд аканинг гапларини эшитиб, “Э, Худо, бундай гапларни шу қадар босиқлик, дардини ичига ютиб, кўзлари ёшланмасдан айта олган одамга ўзинг тўзим бер!”, дейсан киши беихтиёр.

Маъсуд ака ҳайъатда ўтирган амалдорларга мурожаат қилиб: “Илтимос, отамнинг охирги сўзларини билиб беринглар”, деди. Ҳайъатдагилар эса инсон боласи тоқат қилолмайдиган бундай дил ноласига ўзларича “чуқур маъноли” бош қимирлатиш билан жавоб қилдилар.

Кейин саҳнада чилдирма “гиж-банг”лаб, раққосалар хиром қила бошлашди. Энди таваллуд тўйининг “бадиий қисми” бошланган эди. Аллақайси санъаткор Абдулла Қодирийми ё Отабекми бўлиб чиқди, кимдир унинг “ёр”и бўлди, хуллас, бўяма-бежама, чучмал ашула-ю рақслар авжига чиқди, томоша ишқибозларига Худо берди.

Саҳнадаги ўйин-кулги энди бошланган эди ҳамки, мен Маъсуд аканинг ташқарига чиқиб кетаётганини кўриб қолдим. Адибнинг катта ўғли – Ҳабибулло ака билан яқин эдим, Маъсуд акани гарчи билсам ҳам, шахсан танишлигим йўқ эди.

Шундай бўлса ҳам, унга шу тобда нимадир дегим келди-ю, орқаларидан чиқдим. Қарасам, у киши кийимлар ечиб қолдириладиган жойга қараб юрдилар. Ҳа, турган гапки, отиб ўлдирилган отага бағишланган бунақа “гиж-баданг” томоша унинг кўнглига сиғмасди.

Мен қадамимни тезлатиб, у кишига етдим-у, Маъсуд акани тўхтатдим, кейин, аниқ эсимда йўқ, товушим оғзимга тиқилиб: “Маъсуд ака, шундай оғир гапларни айта олганингиз учун сизга минг раҳмат, отангизнинг руҳи-поклари қўлласин”, дегандай гап қилдим.

“Раҳмат”, дедилар Маъсуд ака худди отасиникига ўхшаган тим-қора, тийрак кўзларини менга тикиб.

Бу ёғи касбим матбуотчилик эмасми — мен у кишидан ўша машъум тепалик қаерда эканини сўрадим. У киши ўша тепалик Юнусобод томонда, Бўрижар ариғининг нариги қирғоғида эканини, номини эса “Б...тепа” дейилишини айтди.

(Ҳайҳот, қарангки, бу тепаликда бегуноҳларни отиб ташлаб, яна устига шаҳар ахлатларини ҳам ташлашар экан. Шунинг учун бу ер шундай деб аталар экан).

Мен у тепаликнинг ҳозир бор-йўқлигини суриштирдим. Маъсуд акага менинг кетма-кет шитоб билан савол беришим унча "ўтиришмади", шекилли, қошларини бир чимириб олдилар, кейин тепаликнинг тупроғини олиб, ундан шу йўлнинг бу ёнидаги хумдонда ғишт ясалганини айтиб бердилар.

“Аммо ўша тепаликнинг тупроғи ғишт ясаш учун ярамабди, суйилиб кетаверибди, шунда бир машина тупроқни ўша тепаликдан, бир машинани эса бош­қа тепаликдан олиб, аралаштириб, кейин ғишт қилишган эканлар...”

Суҳбатимиз нима билан тугагани аниқ эсимда йўқ, мен Маъсуд аканинг қўлларини сиқдим, нималардир яхши тилаклар тиладим.

Эртасига эса атайлаб ўша, Маъсуд ака айтган тепаликни кўргани бордим. Аммо у тепаликдан ному нишон қолмаган, йўлнинг чап томонидаги ғишт хумдони ҳам йўқ эди. Абдулла Қодирий хоки аралашиб кетган тупроқдан ясалган ғиштлар...

Бу воқеадан кейин мен “Шаҳидтепа қаерда?” деган мақола ёздим ва унда Маъсуд акадан олган маълумотларим, ўзим бориб суриштирганларим асосида Абдулла Қодирий, Чўлпон ва ўттиз еттинчи йилнинг бош­қа сиёсий қатағонлари қатл этилган жой Бўрижар ариғи ёнидаги тепаликда эканлигини маълум қилдим.

“Туркистон” газетасининг 1992 йил 1 апрель сонида босилиб чиққан бу мақола мазкур масала ҳақидаги биринчи маълумот эди. Кейинчалик бу ерда ҳозирги “Шаҳидлар хотираси” мажмуи қурилди.

Ҳа, айтгандай, Эски шаҳарнинг Жангоб мавзеидаги кейинроқ Абдулла Қодирий номи берилган боғда ёзувчининг ҳайкали ўрнатилган. Ҳайкалтарош ўз асарини бу зотнинг фожиали қисмати қандай якун топганини яхши билиб, англаб яратибди.

Адиб ғиштлар ичидан йиғламсираб чиқиб тургандай, яъни ҳаққоний тасвирланибди...

 

Мухтор ХУДОЙҚУЛОВ, ёзувчи.

Манба: “Hurriyat” газетаси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Мен бундай Европанинг бир қисми бўлишни истамайман"

Бу ҳақда Роберт Фицо ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди.

"Реал" раҳбарияти Винисиусга шарт қўйди: "Хоҳласанг шу, бўлмаса, кет!"

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Винисиус Жуниор талабларини бажармоқчи эмас.

Манба: "Реал" эртага ғалаба қозонмаса, Алонсо кетади. Унинг ўрнини ким эгаллаши ҳам маълум

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

Америка самолётлари Сурия осмонига оловли бомбаларни ташлади

Бу ҳақда Сурия телеканали хабар бермоқда.

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Трамп Лотин Америкасига зарбалар беришни эълон қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.

Diario AS: Юрген Клопп "Реал" борасида бир қарорга келди

"Ливерпуль"нинг собиқ устози Юрген Клопп катта эҳтимол билан "Реал"ни бошқармайди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.

Таиланд Камбоджа билан чегара ҳудудларида комендантлик соати жорий қилди

Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.

Венгрияда болаларга нисбатан зўравонлик можароси ортидан минглаб одамлар норозилик намойиши ўтказди

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади European Pravda.

Тошкент вилоятида бензин бакида 30 килодан кўпроқ опий олиб кетаётган шахс ушланди

Натижада ўриндиқ ғилофи чўнтагида дастлабки вазни ўрами билан ҳисоблаганда 2 граммни ташкил қилувчи героин борлиги маълум бўлди.

Руминияда 40 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта мохов касаллиги қайд этилди

Бу мамлакатда касалликнинг илк расмий тасдиқланган ҳолати ҳисобланади.

«Eurovision 2024» ғолиби Исроил сабаб совринини қайтариб бермоқчи

«Eurovision 2024» ғолиби Исроилнинг 2026 йилги танловда иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг совринини қайтариб берди.

Боку шаҳрида 8 нафар ўқувчи сақичдан заҳарланди

Мактаб маъмурияти тез ёрдам чақирган, ҳозирда ўқувчилар шифокорлар назоратида.

Қўшма Штатлар Австрия, Венгрия, Италия ва Польшанинг Европа Иттифоқидан чиқишини истамоқда — Defense One

Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.

Туркманистон дунёда метан чиқиндиларининг энг йирик манбаси деб топилди: халқаро лойиҳалар учун хатарлар ортиб бормоқда

Американинг Stop Methane лойиҳаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–ноябрь ойларидаги спутник кузатувлари Туркманистонни нефть-газ секторида метан чиқиндилари бўйича дунёда етакчи мамлакат сифатида қайд этди.

Қозоғистонда 52 киши поездда ис газидан заҳарланди

«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.

Сэм Альтман бола тарбиясини ChatGPT’сиз тасаввур қила олмайди

Альтман болаларни ҳеч қачон сунъий интеллектдан “ақллироқ” бўлмаслигини, лекин улар олдинги авлодга нисбатан анча қобилиятли бўлиб ўсишини таъкидлади.

Самарқандда ИИБ ходими ўсмирнинг ўлимига сабабчи бўлди

Булунғур тумани ИИБ профилактика инспектори жиноий жазога тортилди. Унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши ЖИБ Пайариқ туман судида кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилди.

Рутте: NATO мамлакатлари "Яқинлашиб келаётган Россия таҳдиди"ни сезмаяпти

Бу ҳақда Reuters агентлиги унинг Мюнхен хавфсизлик конференциясидаги нутқини эълон қилди.

Алматида 52 киши угар газидан заҳарланди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида темир йўл вокзалидан келган поездда угар газидан заҳарланиш оқибатида 52 киши, шу жумладан болалар жабрланди.

Эронда ҳаво ифлосланиши ҳар йили 50 минг кишининг ўлимига сабаб бўляпти

Эрон Соғлиқни сақлаш вазири Мохаммад Реза Заферганди маълум қилишича, ҳаво ифлосланиши ҳар йили тахминан 50 минг кишининг ўлимига олиб келмоқда.