14 март куни Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига 1922 йилда туғилган фуқаро Т. Т. коронавирус ташхиси билан олиб келинган. Бу ҳақда ССВ хабар берди.
Беморда ўтказилган ПЗР тести натижалари мусбат чиққан, рентген текширувларида икки томонлама гидроторакс суюқлик аниқланган.
«Даволаш жараёнида торакал жарроҳлик йўли билан беморнинг ўпкасидан 10 кун давомида 4 марта, жами 2 литр суюқли олинди. Бемор кичик операциядан ҳам муваффақиятли чиқди, икки ҳафта давомида интенсив даво муолажалари ўтказилди. Шу тарзда беморнинг аҳволи ижобий томонга ўзгара бошлади. Ниҳоят, муолажалардан сўнг олинган ПЗР тести манфий натижани кўрсатди», — дейди шифохонанинг реанимация бўлими мудири Доно Жўламанова.
Бундан ташқари, беморда ҳамроҳ касалликлар ҳам мавжуд бўлган. Бемордаги юрак етишмовчилиги асоратлари ҳам тезда бартараф этилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.