902 Ғазо оиласи Исроил томонидан бутунлай йўқ қилинди
Ўтган йил давомида Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари натижасида 42 100 га яқин фаластинлик, жумладан 17 000 га яқини болалар ҳалок бўлган, яна минглаб одамлар бедарак йўқолган ёки вайроналар остида қолиб кетган.
15 сентябрь куни вазирлик 34 344 қурбоннинг исм-шарифлари, ёши, жинси ва идентификация рақамлари кўрсатилган батафсил ҳисоботни эълон қилди. Яна минглаб жасадларнинг шахси аниқланмоқда.
Ғазода ҳар куни ўртача 115 киши ҳалок бўлади, жумладан:
📌 46 та бола
📌 31 аёл
📌 38 эркак
Ғазода ҳар куни 266 киши тан жароҳати олади, 27 киши бедарак йўқолади, жумладан вайроналар остида, 5480 киши уйини ташлаб кетишга мажбур.
Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари натижасида 902 оила бутунлай йўқ қилинди ва фуқаролик рўйхатидан ўчирилди. Бу уларнинг барча аъзолари ўтган йил давомида ўлдирилганлигини англатади.
Бундан ташқари, камида 1364 фаластинлик оилада фақат битта аъзо тирик қолган, 3472 фаластинлик оилада эса фақат икки аъзо қолган.
Энг кўп ҳалок бўлганлар қуйидаги оилалардан бўлган:
📌Ан-Нажжар - 393
📌Ал-Масрий - 226
📌Ал-Астал – 225
📌Ашур - 166
📌Шоҳин - 164
📌Ҳамдан - 151
📌Ал-Мадҳун - 146
📌Аҳмед - 145
📌Обид - 144
📌Ҳижозий - 141
Жабрланганлар орасида:
📌Бир ёшгача 710 нафар чақалоқ
📌1793 та бола (1-3 ёш)
📌1205 та мактабгача ёшдаги болалар (4-5 ёш)
📌4205 нафар бошланғич мактаб ёшидаги болалар (6-12 ёш)
📌3442 ўрта мактаб ўқувчилари (13-17 ёш)
📌5374 нафар ёшлар (18-25 ёш)
📌13 837 катталар (26-55 ёш)
📌Наха фалокатидан омон қолган 3077 киши (56-74 ёш)
📌701 Накба омон қолган (75+ ёш)
Ҳозиргача қайд этилган энг кекса қурбон 101 ёшли Аҳмад Муҳаммад Иброҳим ат-Таҳравийдир.
Ал-Жазира 7 октабрдан 31 августгача Ғазо секторида Исроил томонидан ўлдирилган 34 344 нафар фаластинлик рўйхатини эълон қилди. Видео 59 дақиқа давом этади.