Хайнан провинциясидаги (Жанубий Хитой) Санья курорт шаҳрида 6 август куни COVID-19 нинг янги ўчоқлари аниқланганлиги муносабати билан жорий этилган локдаун туфайли 80 мингдан ортиқ сайёҳ қолиб кетди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениесига (CCTV) хабар бермоқда.
Коронавирусга қарши кураш бўйича муниципал штаб маълумотларига кўра, 6 август куни эрталаб Хайнан оролининг жанубий қирғоғидаги Санья шаҳрида жорий этилган локдаун туфайли 80 мингга яқин сайёҳ қийин аҳволда қолган. Шу билан бирга, 80 минг сайёҳдан 32 мингга яқини меҳмонхоналарда қолиб кетган.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, сайёҳлар етти кун ичида беш марта ПЗР тестидан ўтиб, манфий натижалар олганларидан кейин Хайнан оролини тарк этишлари мумкин бўлади. Санья шаҳридаги меҳмонхоналарда локдаун даврида қолган сайёҳлар учун 50% чегирма тақдим этилади.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, 6 август, шанба куни «Феникс» халқаро аэропортида (Санья) жами 333 та рейс бекор қилинган. Худди шу куни ҳокимият темир йўл чипталарини сотишни тўхтатди.
2021 йилда туризм Санья курорт шаҳри иқтисодиётининг деярли 90 фоизини ташкил этди ва ўтган йилнинг июл ва август ойларининг энг юқори мавсумида шаҳарга 2,7 миллиондан ортиқ сайёҳ келган.
COVID-19 эпидемияси бошланганидан бери, жорий йилнинг 1 августидан Санья шаҳрида 550 дан ортиқ коронавирус инфекцияси аниқланган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.