8 ва 13 ёшли икки қиз ўлдириб кетилди. Қотил қидирилмоқда (ВИДЕО)

8 ва 13 ёшли икки қиз ўлдириб кетилди. Қотил қидирилмоқда (ВИДЕО)

Ижтимоий тармоқларда Ярославль вилоятининг Рибинск шаҳрида икки қиз ўлдирилган жойдан олинган видео пайдо бўлди.

Кадрларда оила яшаган уй, шунингдек, терговчилар ўз фаолиятини олиб борадиган квартира акс этган.

Ҳодиса бир кун олдин содир бўлган. 8 ва 13 ёшли қизларнинг жасадларини онаси уйдан топган. Ушбу ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Қотилликда гумон қилинган шахс қидирилмоқда.

Маълум бўлишича, аёл тахминан бир ой олдин Омск вилоятидан Рибинскка кўчиб ўтган.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари ўлдирилган қизларнинг онаси илгари оғир жиноятлар учун судланган эркак билан бирга яшаётгани ҳақида хабар беришди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!