8 март муносабати билан хотин-қизларга пул совғаси берилади

8 март муносабати билан хотин-қизларга пул совғаси берилади

Туркманистонда 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан президент Сердар Бердимуҳамедов номидан хотин-қизларга пул совғалари берилмоқда, дея хабар берди turkmenistan.gov.tm нашри.

Дастлаб боғча тарбияланувчиларига президент совғалари топширилди. Хабарда айтилишича, ҳар бир хотин-қизларга 17 долларган пул совғаси берилади.

Туркманистон президентининг фармойишига мувофиқ, жорий йил 1 мартдан 6 мартгача бўлган даврда мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса ва ташкилотларда меҳнат қилаётган, пенсия ва давлат нафақалари олувчи, мактаб, олий таълим муассасаларида таълим олувчи аёллар ва қизлар Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан пул совғалари олишади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!