69 минга яқин пиротехника воситалари савдосига чек қўйилди

69 минга яқин пиротехника воситалари савдосига чек қўйилди

Самарқанд вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан вилоят ҳудудида пиротехника воситалари савдосига қарши курашиш йўналишида тезкор тадбирлар ўтказилди.

Тадбирлар давомида Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро Х.Ш. ва М.А., пайариқлик А.Д., Каттақўрғон туманида яшовчи Н.Т., Самарқанд туманида яшовчи Р.Д. ва А.Р., Пастдарғом туманида яшовчи А.У. пиротехника воситалари савдоси билан шуғулланаётгани аниқланиб, улардан 68 минг 450 дона “Британик”, “Новый век” ва “Трения”, 1 дона “7 Шoтs” номли 32 дона “Сказочное оперения”, 1 дона “7 Шoтs”, 6 дона “Волк” номли пиротехика воситалари олиб қўйилди.

Ушбу шахсларни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортиш чоралари кўрилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!