50, 100, 200 ва 500 сўмлик тангаларнинг қачон муомалага киритилиши маълум бўлди (фото)

50, 100, 200 ва 500 сўмлик тангаларнинг қачон муомалага киритилиши маълум бўлди (фото)

Ўзбекистон Марказий банки 2 июлдан янги намунадаги 50, 100, 200, 500 сўмлик тангалар муомалага чиқарилшини эълон қилди.
Танга пуллар муомалага чиқарилиши билан эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини муомаладан қайтариб олиш кўзда тутилган, - дейилган хабарда.
Мазкур чора-тадбирларни амалга ошириш тартиби Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди.

Эски намунадаги пулларни муомаладан қайтариб олиш табиий йўл билан, яъни банк кассаларига келиб тушган ушбу тангалар ва банкнотларни қайта муомалага чиқармаслик орқали амалга оширилади.

Банк хабарига кўра, эски намунадаги 50, 100 сўмлик тангалар банкнотлар 2019 йилнинг 1 июлига қадар, 200 ва 500 сўмлик банкнотлар 2020 йилнинг 1 июлга қадар муомалада қолади.
Ушбу тангалар ва банкнотлар савдо, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳа субъектларининг кунлик нақд пул тушуми сифатида банк кассаларига топширилади ҳамда қайта муомалага чиқарилмайди.

Аҳоли қўлидаги эски намунадаги тангалар ва банкнотларни банк филиаллари орқали ҳам янги намунадаги тангаларга алмаштириб олишлари мумкин.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!