Дунёга машҳур ичимлик бўлган турк қаҳваси Туркия маданиятида муҳим ўрин тутади. Ичимликнинг аҳамияти шу қадар юқорики, 2013-йилда ЮНEСКО 5-декабрни “Бутунжаҳон турк қаҳваси куни” сифатида белгилаган. Келинг, бу кунни иссиқ, кўпикли турк қаҳваси ҳамроҳлигида нишонлаймиз!
Турк қаҳваси анъанавий турк маданиятида алоҳида ўрин тутади. Қаҳванинг пухта пишириш техникаси, хушбўй ҳиди, ўзига хос кўпикли юзаси ва тақдимоти турк меҳмондўстлиги ва ҳамроҳлигининг бебаҳо унсурдир. Турк қаҳваси учун “Қаҳва қирқ йиллик унутилмас онлар тақдим этади” ибораси бу ичимликнинг Туркиядаги кундалик ҳаётда ва дўстликда ажралмас ўрни борлигидан далолатдир.
Турк қаҳваси ўзининг хушбўй ҳиди ва нафис кўпиги ҳамда дастурхонга замонавий тортиқ қилиш усуллари билан қаҳва иштиёқмандларини ўзига ром этади. Кўнгил очувчи ва қувват берувчи хусусиятлари билан ҳам машҳур бўлган турк қаҳваси ўзига хос таъми ва анъанавий аҳамияти туфайли 2013-йилда ЮНEСКОнинг “Номоддий маданий мерослар рўйхати”га киритилган. Турк қаҳваси ЮНEСКО рўйхатига киритилган сана бўлган 5-декабрь “Бутунжаҳон турк қаҳваси куни” сифатида нишонланади.
Ноёб лаззат ва кўп асрлик пишириш техникаси
Қаҳва Туркияга илк бор Яман орқали Усмоний Турклар Империяси султони Сулаймон (1520-1566) даврида кириб келган. ХВИ аср ўрталарида Истанбулда жамоат қаҳвахоналари очила бошланди ва машҳурлиги тобора ортиб борган бу ичимлик кенг оммага танитилди. Турк қаҳвасидан лаззатланиш ушбу минтақада ва ундан ташқарида кенг тарқалгач, савдогарлар қаҳва данакларини чегаралар оша савдо қила бошладилар. Шундай қилиб, ўзининг кучли таъми ва жозибали маросими билан машҳур турк қаҳваси Европадаги қаҳвахоналарнинг севимли ичимлигига айланди.
Турк қаҳвасини бошқа қаҳва турларидан ажратиб турадиган энг муҳим хусусият бу уни майдалашнинг нозик жараён эканлигидадир. Аввал қаҳва данаклари кукунга айлантирилади, кейин қайноқ сувда секин пиширилади ва энг охирида дастурхонга тортиқ қилинади. Бу усул финжоннинг тубига чўккан кукун қатламига олиб келади. Бундан ташқари, уни тайёрлаш усулининг ўзига хослиги турк қаҳвасини бошқа турдаги қаҳва ичимликларидан ажратиб туради; Европа қаҳвасидан фарқли ўлароқ, турк қаҳвасини тайёрлаш усули бизгача асрлар давомида ўзгармасдан етиб келган.
Турк қаҳвасининг яна бир ўзига хос жиҳати унинг тақдимотида, яъни дастурхонга тортилишидадир. Турк қаҳваси кичик финжонларда, бир стакан сув ва бир парча турк луқуми билан бирга берилади. Сув томоқни “хўллаб”, қаҳва таъмига урғу беришингизни, луқум эса “тилингизни ширин қилишингизни” таъминлайди.
Турк қаҳваси - ижтимоий ҳаёт ва анъаналарнинг ажралмас қисмидир
Турк қаҳваси Туркияда ижтимоий аҳиллик ва маданиятнинг асосий унсури ҳисобланади. Мисол учун, қаҳва ҳар доим овқатдан кейин берилади. Шунингдек, қаҳва дўстлар билан суҳбатнинг ажралмас қисмидир: уйга меҳмон ташриф буюрганда, уй эгаси меҳмонлардан биринчи навбатда “қаҳва ичишни хоҳлайсизми?”, деб сўрайди. Келиннинг қўлини сўраш учун бўлажак куёв келиннинг уйига ташриф буюрганида, бўлажак келин совчи ва унинг оиласи учун турк қаҳвасини тайёрлайди. Афсонага кўра, агар номзод келин ўз даъвогарига турмушга чиқишни истамаса, қаҳвада шакар ўрнига туз ишлатиб, мақсадини ошкор этади.
Шунингдек, “Қаҳва фолбинлиги” деб номланувчи майдаланган қаҳвани талқин қилиш анъанаси ҳам бор: Қаҳва ичгандан сўнг, финжон ликопчага тескари қўйилади ва қаҳва қолдиқларидан ҳосил бўлган шакллар талқин қилинади. Ушбу гўзал ва ҳаёлий анъана ҳам турк маданиятининг ажойиб қисми саналади.
Турк қаҳваси доимо ўзига хос воқеъликларга бой ва биз бу кўпикли, хушбўй ичимликнинг байрамини 5-декабрь, “Бутунжаҳон турк қаҳваси куни”да нишонлашдан бағоятда хурсандмиз!
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.