40-ўлим: Навоийда 38 ёшли эркак коронавирусдан вафот этгани расман тасдиқланди

40-ўлим: Навоийда 38 ёшли эркак коронавирусдан вафот этгани расман тасдиқланди

Навоий шаҳрида яшовчи Х.Ш. 2 июль куни "COVID-19" инфекциясига намуна топширган ва унда касаллик аниқланган. Бемор вилоят болалар юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

🔎 Унда коронавирус икки томонлама зотилжам, нафас етишмовчилигининг 1-2-даражаси асорати билан кечган. Беморда гипертония 3-даража, артериал гипертензия 2. хавф – III, семизликнинг 1-даражаси каби ҳамроҳ касалликлари бўлган. У 2019 йилдан буён гипертония касаллиги билан назоратда турган.

6 июль куни беморнинг аҳволи ўта оғирлашган.

▪️Реанимацион муолажаларига қарамасдан, бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, ўткир бош мия ва ўпка шишидан вафот этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!