Москва яқинида яшовчи, асли тожикистонлик она ва ўғли тўрт нафар ўзбекистонлик фуқарога қулларча муносабатда бўлиб, далада ишлатган. Бу ҳақда Россия тергов қўмитаси ҳудудий бошқармасига асосланиб «Вести» хабар берди, деб ёзади "xabar.uz".
Замонавий «крепостнойлик ҳуқуқи» Серпухово туманида ўтган июнь ойида, 29 ёшли хўжайин Ўзбекистондан тўрт кишини олиб келганидан кейин йўлга қўйилган. У 15 кунга 250 доллардан ҳақ тўлаш бўйича ваъдасида турмаган, камига унинг 51 ёшли онаси керакли ҳужжатларни расмийлаштириш баҳонасида ўзбекистонликларнинг паспортларини олиб қўйган.
Оқибатда, дейилади тергов қайдида, чорасиз қолган мигрантлар фақат қорин тўйғазиш учун меҳнат қилишга мажбур бўлишган.
Ўзбекистонликлар бир ойдан кўп текинга ишлашган, кейин амаллаб полиция бўлинмасига етиб олишган.
Қилмишлари учун она ва бола 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Тергов талқинига кўра, улар бунақа ишни биринчи марта қилаётгани йўқ.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.
Фаррух Пулатовнинг айтишича, Тошкентдаги 419 та умумий овқатланиш корхонаси ҚҚСдан қочиш учун ўз номига ёки ходимлари номига ЙТТ очиб, чекларни улар номидан бермоқда.
2026 йил март ойида Ливандаги можаро кучайиши ортидан 1 миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этди. Улардан тахминан 620 мингини аёллар ва қизлар ташкил этди.