38 ёшли Роналду 2023 йилда гол уриш борасида фақат икки футболчидан ортда қолмоқда

38 ёшли Роналду 2023 йилда гол уриш борасида фақат икки футболчидан ортда қолмоқда

Роналду 2023 йилда ўзининг 46-голини урди.

Португалия сардори Евро-2024 саралаши доирасидаги Лихтенштейнга қарши ўйинда иккинчи бўлим бошида ҳисобни очди.

2023 йилда “Ан-Наср” ҳужумчиси клуб ва терма жамоа сафида барча турнирларда 46 та гол урди.

Роналду бу кўрсаткич бўйича 3-ўринда - 2023 йилда урилган голлар сони бўйича етакчи Эрлинг Холанд (48 гол), 2-ўринни 47 гол билан Харри Кейн эгаллаб турибди. "ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳисобида 43 та гол бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!