Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига кўра мустақиллигимизнинг 34 йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларининг бир гуруҳи мукофотланди.
Мукофотланганлар орасида экология ва туризм соҳалари ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фидоий ходимлар ҳам бор. Хусусан, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги “Оқтепа” ов хўжалиги бошлиғи Александр Федин “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.
Александр Федин умрини экологияга бағишлаган. У 1989 йил бошида мавсумий сув йиғиладиган, қоқ чўл ўртасидаги “Жарқўрғон” сув омбори соҳилида ўрмон барпо қилишни бошлади ва 35 йил давомида 84 гектар ҳудудни ўрмонзорга айлантирди. Бу ердаги дарахтларнинг 50 турдаги, жониворларнинг эса 12 турдаги Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Бугунги кунда Финляндия, Россия, Норвегия, Хитой каби давлатлардан табиатшунос ёш олимлар келиб, мазкур ҳудудда илмий тадқиқотлар ўтказишмоқда, ўсимлик ва ҳайвонот оламининг янги турларини ўрганишмоқда. Шунингдек, ҳар йили ташкилотлар ва аҳолига мингдан зиёт бепул кўчат етказиб берилади.
Маълумот учун, Александр Федин 2023 йилда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.