30 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

30 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 30 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Кечаси 6-8, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, кечаси ва эрталаб Тошкент вилоятининг айрим жойларида ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 5-10, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 5-10, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!