3 миллиард долларлик коррупция жинояти бўйича 32 кишини ҳибсга олинди

3 миллиард долларлик коррупция жинояти бўйича 32 кишини ҳибсга олинди

Саудия Арабистонида 32 киши коррупция бўйича ҳибсга олинди. Уларга 11,6 миллиард риёл (3,07 миллиард доллар) миқдорида пора олиш ва Қиролликдан ташқарига нақд пул ўтказиш билан боғлиқ айбловлар қўйилмоқда. Бу ҳақда Назорат ва коррупцияга қарши кураш бошқармаси ҳисобланувчи “Назаха” 27 январь куни хабар берган.

“Назаха”нинг маълум қилишича, Саудия ҳукумати  банк ходимларига қарши жиноий иш қўзғатган. Улар ишбилармонлардан иборат “уюшган жиноий гуруҳ”дан пора олиб,номаълум манбалардаги нақд пулларни депозитга қўйиб, кейин уларни Қироллик ташқарисига ўтказиб беришган.

Беш нафар фуқаро 9,78 миллион риёл (2,61 миллион доллар) депозит учун банкка кетаётган пайтда ҳибсга олинган. Бундан ташқари, 7 нафар ишбилармон, 12 нафар банк ходими, 5 нафар фуқаро, 2 та чет эл фуқароси ва полиция бўлими ходими “пора олиш, қалбакилаштириш ва ўз мансаб ваколатидан фойдаланиб, ноқонуний молиявий даромад олиш, тижорат мақсадларида пулни яшириш ва жиноий даромадларни легаллаштиришга алоқадорлиги учун ҳибсга олинган”. Аммо,жиноятчиларнинг исм-шарифлари ва бу ҳолат ҳақидаги бошқа маълумотлар ошкор қилинмаган.

Саудия Арабистони ўтган уч йил ичида коррупцияга қарши жиддий кураш олиб бориб, мамлакат бюджетига етказилган миллиардлаб долларларни қайтарди. Қироллик оиласидаги жиноятчилар ҳам жазодан қуруқ қолишмади. Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ўтган йилнинг ноябрь ойида Қироллик коррупцияга қарши “кучли ва аёвсиз” курашни  давом эттиришини алоҳида таъкидлаганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!