29 май куни мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

29 май куни мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 29 май куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, кечқурун қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-12, кундузи 24-26 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг бўронлари билан бирга секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим туманларда шамолнинг тезлиги чанг бўронлари билан бирга секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим туманларда шамолнинг тезлиги чанг бўронлари билан бирга секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим туманларда шамолнинг тезлиги чанг бўронлари билан бирга секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим туманларда шамолнинг тезлиги секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 21-26 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел келиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим туманларда шамолнинг тезлиги секундига 18-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 6-11, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

28-29 май кунлари республикамизнинг баъзи жойларида шамолнинг тезлиги қум бўронлари билан бирга секундига 18-23 метргача тезлашиши мумкин.

28 майда айрим тоғли туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин.

28-29 май кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!