Эртага Ўзбекистонда қор ёғиши кутилмоқда
Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, 28 январь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёғингарчилик кутилмайди, кундузи ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўнаилишини ўзгартириб ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-2° илиқ, кундузи 8-10° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўнаилишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўнаилишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин, базида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ, Навоий вилоятининг шимолида кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўнаилишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин, Жиззах вилоятида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуқгач, кундузи 7-12° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўнаилишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин, Қашқадарё вилоятида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 9-14° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Қор кўчиш ҳавфи бор. Шарқий шамол йўнаилишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
