2024 йилнинг энг яхши авиакомпанияси аниқланди

2024 йилнинг энг яхши авиакомпанияси аниқланди

Британиянинг турли авиакомпаниялар ва аэропортлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини ўрганишга ихтисослашган Skytrax консалтинг компанияси энг яхши авиакомпанияларнинг янги рейтингини тақдим этди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

1993 йилда ташкил этилган Қатарнинг Qatar Airways авиакомпанияси рейтингда ғолиб бўлди. Skytrax бош директори Эдвард Плайстед: «Qatar Airways 2024 йил ғолиби бўлди, бу саккизинчи марта содир бўлмоқда», деди.

Баҳолаш 100 та давлатдан 21 миллиондан ортиқ мижоз ўртасида ўтказилган сўровга асосланган. Маълумки, Qatar Airways авиапарки 230 та самолётдан иборат. У, жумладан, улкан Airbus А380 самолётлари ва энг янги Airbus А350 ва Boeing 787 самолётларини ўз ичига олади.

Рейтингда иккинчи ўринни Сингапурнинг Singapore Airlines, учинчи ўринни Бирлашган Араб Амирликларининг Emirates авиакомпанияси эгаллади.

Skytrax рейтингидаги йигирмата энг яхши авиакомпания қўйидагича:

- Qatar Airways (Қатар);

- Singapore Airlines (Сингапур);

- Emirates (БАА);

- ANA All Nippon Airways (Япония);

- Cathay Pacific (Ҳонгконг);

- Japan Airlines (Япония);

- Turkish Airlines (Туркия);

- EVA Air (Тайван);

- Air France (Франция);

- Swiss International Air Lines (Швейцария).

- Korean Air (Жанубий Корея);

- Hainan Airlines (Хитой);

- British Airways (Буюк Британия);

- Fiji Airways (Фижи);

- Iberia (Испания);

- Vistara (Ҳиндистон);

- Virgin Atlantic (Буюк Британия);

- Lufthansa (Германия);

- Etihad Airways (БАА);

- Saudi Arabian Airlines (Саудия Арабистони).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!