2021 йил Ўзбекистонда ўқитувчилар, шифокорлар ва ҳамшираларнинг маошлари бир неча баробарга оширилиши кутилмоқда. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов маълум қилди.
«Тиббиёт ходимларининг ойлик масаласи жудаям оғриқли. Сизни ишонтириб айтаманки, президент яқин кунларда, яқинлашиб келаётган 2021 йилда ҳамширалар, шифокорлар, ўқитувчиларнинг иш ҳақи бир неча баравар оширилади, деб айтдилар», – деди Иноятов 18 декабрь куни Тошкентда бошланган ёшлар форумидаги нутқида.
Вазир ўринбосари хорижга ишлаш учун кетган ўзбекистонлик шифокорларни қайтариш масаласига ҳам тўхталди.
«Ўзбекистондаги маошларнинг пастлиги ва инфратузилманинг етишмаслиги туфайли кўплаб шифокорлар мамлакатни тарк этишган. Улар чет элдаги қулайликлар туфайли мамлакатни тарк этишди. Уларни қайтаришнинг ягона усули – қониқтирадиган маош. Яқинда президент тез тиббий ёрдам шифокорларининг иш ҳақини 1000 долларга кўтарамиз, деб эълон қилди.
Агар Африкада улар ўртача 3000 доллар маош олсалар, бу ерда ўша маош 1000 долларга тенг бўлади. Биз эндигина оёққа тураётган янги мамлакатмиз. Босқичма-босқич бу даражага, албатта, етиб борамиз», – деди соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.