2020 йилда фермер хўжаликлари томонидан боғчалар ташкил этилади

2020 йилда фермер хўжаликлари томонидан боғчалар ташкил этилади

2020 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликлари экотуризмни ривожлантириш ва мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш билан ҳам шуғулланади.

“Келгуси йилда 22та йўналиш бўйича 11,957 та фермер хўжалиги кўп тармоқли тизимга ўтказилади. Йил давомида 2,2 трлн сўм маблағ асосида 12,4787 та лойиҳа амалга оширилади. Натижада 41 мингдан ортиқ кишининг иш билан бандлиги таъминланади”, − дейди қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Шуҳрат Тешаев Сенатнинг 25-ялпи мажлисида. 

Вазир ўринбосарига кўра, 2020 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш дастурига асосан, фермер хўжаликлари экотуризмни ривожлантириш ва мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш билан шуғулланади.

“43 та фермер хўжалиги томонидан 3500 ўринга эга боғча ташкил этилади”, − дея Шуҳрат Тешаевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

2020 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш дастурига кўра, фермер хўжаликларининг молиявий ҳолати бўйича тижорат банкларидан тавсиялар олинди, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳар бир лойиҳа ҳудуднинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилди, лойиҳалар учун кредит ажратилиши кафолатланди.

Мазкур дастур Сенатнинг 25-ялпи мажлисида маъқулланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!