2020 йилда 50 нафар журналист ўлдирилган

2020 йилда 50 нафар журналист ўлдирилган

Айни пайтда Мексикада жорий йилда ўлдирилган яна бир журналистни сўнгги йўлга кузатишди.

Хайме Кастаньо Сакариас Мексикада наркокартеллардан бири томонидан ёлланган қотил томонидан отиб ўлдирилган навбатдаги қурбон бўлди. Маълумотларга кўра, жорий йил ҳисоби бўйича бу мамлакатда ўлдирилган ўнинчи журналист. Бу борада Мексика бошқа давлатлар орасида ўзининг аламли рекордини ўрнатди.

“Чегара билмас журналистлар” ташкилоти берган маълумотларга қараганда, 2020 йилнинг 1 январидан то шу кунга қадар 50 нафар журналист ўлдирилган. Эътиборли томони, қурбонларнинг асосий қисми ҳарбий ҳаракатлар олиб борилмаётган мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади.

“Чегара билмас репортёрлар” ташкилотининг вакили Полин-Адис Мевелнинг айтишича, гарчи жорий йилда пандемия муосабати билан журналистлар ташқарида эмас, асосан ўз хоналарида ишлаган бўлишса-да, ўтган йилги кўрсаткич камаймаган. Бу йил ўлдирилган журналистларнинг 68 фоизи тинч мамлакатлар ҳудудида фаолият олиб боришган. Маълумотларга кўра, улар тайёрлаган материаллар кимларгадир маъқул келмагани боис, ёлланма қотиллар томонидан хоинона ўлдирилган.

Қотилликлардан ташқари журналистларга нисбатан полиция томонидан зўравонлик ҳам ишлатилган. Хусусан АҚШда бир қатор норозилик намойишларини ёритиш учун келган репортёрлар ҳам полиция томонидан қўлга олинган. Шунингдек, жорий йилнинг август ойида Беларусда ўтказилган Президент сайловидан кейинги намойишларда ҳам журналистлар турли тазйиқ ва зўравонликка учраган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!