2019 йилда Ухан лабораторияси олимининг хотини коронавирусдан вафот этгани маълум бўлди

2019 йилда Ухан лабораторияси олимининг хотини коронавирусдан вафот этгани маълум бўлди

Ухан лабораторияси ходимининг рафиқаси 2019 йил декабрида, пандемия эълон қилинмасидан олдидан коронавирусдан вафот этган. Бу ҳақда Daily Caller АҚШ Давлат департаментининг коронавирус келиб чиқишини текшираётган ходимига асосланиб хабар бермоқда.

"Хитой ҳукумати аёлнинг ўлими ҳақида билар эди, аммо бир ой давомида вирус одамлар орасида тарқалиши мумкинлигини тан олмади", дейди собиқ президент Дональд Трамп даврида Давлат департаментида ишлаган Девид Ашер.

Аввалроқ Ухан шаҳридаги лабораториянинг учта ходими ноябрь ойида, яъни биринчи тасдиқланган юқтириш ҳолатидан олдин, CОВИД-19 га ўхшаш аломатлар билан касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!