20 август куни ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди

20 август куни ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 20 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шимоли-шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-17, кундузи 27-29 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18, кундузи 24-29 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача, баъзи туманларда чанг-бўронлари билан бирга секундига 24-27 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 26-31 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Самарқанд ва Жиззах вилоятларида шамолнинг тезлиги секундига 24-27 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Қашқадарё вилоятида шамолнинг тезлиги секундига 24-27 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Фарғона ва Наманган вилоятларида шамолнинг тезлиги секундига 24-27 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингнарчилик бўлмайди. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

19-20 август кунлари Ўзбекистон ҳудудига Урал туманларидан совуқ ҳаво оқими кириб келади.

19-20 август кунлари республика бўйлаб айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин.

19 август куни Бухоро ва Навоий вилоятлари бўйлаб;

20 август куни Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах, Фарғона ва Наманган вилоятларида шамолнинг тезлиги секундига 24-27 метргача кучайиши мумкин.

20 август куни ҳавонинг кундузги ҳарорати 27-32 даражагача пасаяди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!