Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп қайси давлатларнинг фуқаролари ташриф буюрган?
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-апрель ойларида 38,4 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.
✅ Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда
24,4 минг нафарга ёки 2,7 баробарга ошган.
✅ Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон Республикасига тижорат мақсадида келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:
Туркманистон — 23 376 нафар;
Тожикистон — 11 186 нафар;
Афғонистон — 1 087 нафар;
Хитой — 547 нафар;
Туркия — 410 нафар;
Ҳиндистон —366 нафар;
Қирғиз Республикаси — 231 нафар;
Жанубий Корея — 227 нафар;
Эрон — 115 нафар;
АҚШ — 115 нафар;
Бошқа давлатлар — 747 нафар.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).