Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси жорий йилнинг 22-23 август кунлари “Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисида фармойиш қабул қилди.
Ҳашарни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди.
Хайрия ҳашарини ўтказиш доирасида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:
маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп квартирали турар жойлар, ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар, кўча ва йўлакларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш, дарахтларни оқлаш ва буташ ишларини ташкил этиш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари, айниқса, эҳтиёжманд, меҳр-мурувватга муҳтож, боқувчисиз қолган кекса ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш;
ободонлаштириш тадбири иштирокчиларини зарур техника воситалари ва анжомлар билан таъминлаш;
жойларда ободонлаштириш ишларини ўтказиш жараёнида тўпланган чиқиндиларнинг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа мутасадди ташкилот томонидан алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқилишини таъминлаш;
автомобиль йўллари, ҳаракатланиш тиғиз бўлган кўчалар, сув объектлари, қирғоқбўйи ҳудудлари, қурилиш майдонлари, бино ва иншоотлар томлари, хавфли ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек, инсонларнинг ҳаёти ёки соғлигига хавф туғдириши мумкин бўлган бошқа жойларда ихтиёрий ташаббус билан тадбирлар ва бошқа ишларни амалга ошириш тақиқланганини қатъий назоратга олиш.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга баҳдам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 10 майдаги 349-сон қарорига мувофиқ хайрия ҳашарини ўтказишда аҳолини бошқа турдаги жамоат ишлари, шу жумладан, қурилиш-таъмирлаш ва қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб этишга қатъий йўл қўйилмайди.
Ҳашар тегишли ташкилотлар ҳудудида ободонлаштириш ишлари меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда амалга оширилиши таъминланади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.