19 апрел: бугун тарихда қандай воқеа-ҳодисалар юз берган эди?

19 апрел: бугун тарихда қандай воқеа-ҳодисалар юз берган эди?

Бугун 19 апрел ҳафтанинг жума куни. Ушбу кунда рўй берган муҳим воқеалар билан танишинг.

🌏 Велосипед куни.
🌎 Бойчечаклар куни.

🔹“Ҳинд миллий конгресси” партияси мамлакатни Ҳиндистон ва Покистонга бўлишга рози бўлди (1947).
🔹Илк “ВАЗ-2101” автомобили чиқарилди (1970).
🔹Австралиянинг миллий мадҳияси расман тасдиқланди (1984).
🔹Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви Академияси (Давлат ва жамият қурилиши академияси) ташкил этилди (1995).
🔹Ўзбекистон Ёшларнинг “Камолот” жамғармаси таъсис этилди (1996).

🔸Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Шуҳрат (Алимов Ғулом) таваллуд топган кун (1918).
🔸Ўзбек адабиётшунос олими, шоир Баҳодир Содиқов таваллуд топган кун (1959).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!