18 та сунъий йўлдошни орбитага чиқариш учун учирилган Хитойнинг Лонг Марч 6А ракетаси портлаш натижасида юзлаб бўлакларга бўлиниб кетди.
Бу ҳақда Bloomberg Хитой ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар бермоқда.
Агентликнинг таъкидлашича, Хитой давлат ОАВлари ракета қулаши ҳақида хабар бермаган, бироқ маълумотлар ижтимоий тармоқлар ва машҳур веб-сайтларда муҳокама қилинган. Кейинчалик, Bloomberg билан суҳбатда ТИВ вакили ракета парчаланиб кетганини тан олди.
Лонг Марч 6А тахминан 800 км баландликка 18 та Интернет сунъий йўлдошини учириш учун 6 август куни ишга туширилди. Slingshot Aerospace орбитадаги объектларни кузатувчи компания ракета ҳалокати ҳақида эълон қилди. АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларига кўра, у 300 га яқин бўлакларга бўлинган.
Bloomberg'нинг қайд этишича, ракета қулаши «ўн йилликлардаги энг йирик космик чиқиндилар манбаларидан бири» бўлган. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Пекин космик вайроналарга қарши курашга катта эътибор қаратаётганига ишонтирди.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улардан 5 эркак ва 1 нафар аёлни кишини ташкил этмоқда.
АҚШ жанубидаги Калифорния штатида давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида етказилган зарар тахминан 250-275 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда The Washington Post газетаси AccuWeather об-ҳаво маълумотларига таяниб хабар берди.
14 январ куни АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги 37 та Хитой компаниясини уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланаётган корхоналар рўйхатига қўшганини маълум қилди.
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп жамоаси Украина бўйича музокараларни бошлаш учун Москвага таъсир ўтказиш воситаси сифатида музлатилган Россия активларидан фойдаланиш ғоясини рад этмаяпти.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус эълон қилинмаган ташриф билан Украинада. Бу, эҳтимол, келгуси ойдаги Германия сайловидан олдинги сўнгги сафари. У Трамп келаси ҳафта қайтиши муносабати билан Европанинг доимий қўллаб-қувватлаши ҳақида муҳокама юритишини айтди.
Ҳодиса маҳаллий майдонда футбол ўйини чоғида содир бўлган, у ерда муштлашувдан сўнг номаълум одамлар билан машина етиб келган, шундан сўнг отишма бошланган.