Италиянинг Флоренциясида 17 ёшли бола адвокатларга мурожаат қилди, чунки ота-онаси унга коронавирусга қарши вакцина олишни тақиқлаганди. Бу ҳақда РИA Новости 22 июнь, сешанба куни Тоскана оилавий ҳуқуқшунослар ассоциациясига асосланиб хабар берди.
Ўспирин сўзларига кўра, ота-онаси унга эмлаш учун ёзма рухсат бермайди.
"17 ёшли бола сифатида у тўғридан-тўғри адвокат танлай олмайди ва ота-онасидан рухсатсиз вакцина қабул қила олмайди", деди ассоциация вакили Жанни Балдини.
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, боланинг ота-онаси вакциналарни хавфли деб ҳисобламоқда.
"Aриза судга етиб бормагунча мен ота-оналар билан уларнинг фикрлари ўзгариши учун гаплашишга ҳаракат қиламан. Aкс ҳолда, иш вояга етмаганлар судига ўтказилади ва прокуратурадан махсус куратор тайинланади", - дея тушунтирди адвокат.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.