17 кунлик чақалоғини 4000 долларга сотаётган самарқандлик аёл қўлга олинди
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилояти ИИБ ходимлари ҳамкорлигида жорий йилнинг 24 август куни ўтказилган тезкор тадбирда 1997 йилда Самарқанд вилоятида туғилган Д.Б. ўзининг 17 кунлик қиз фарзандини 1987 йилда Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган аёлга 4000 АҚШ долари эвазига сотаётган вақтида жиноят устида кўлга олинди.
Ҳозирда фуқароларга нисбатан терговга қадар текширув харакатлари олиб борилмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).