1500 долларга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

1500 долларга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.О. фуқаро М.Н.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали “Олмалиқ кон металлургия комбинати” АЖга ишга киритиб қўйишини айтиб, эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!