142 нафар Туркия фуқароси Ғазодан эвакуация қилинди

142 нафар Туркия фуқароси Ғазодан эвакуация қилинди

142 нафар турк фуқароси босиб олинган Ғазо секторидан Мисрга олиб келинди.

Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Онжу Кежели маълум қилди.

Унга кўра, кеча тунда бир гуруҳ турк фуқаролари Миср чегарасини кесиб ўтган.

"Кечадан бошлаб Ғазо секторидан фуқароларимизни эвакуация қилиш қайта бошланди. Кеча кечқурун 142 нафар Туркия фуқароси ва уларнинг яқинлари Ғазо секторидан Мисрга ўтди”, — деди у.

Унга кўра, Туркияга эвакуация қилинганларнинг бугун етиб келиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!