14 ёшли ўқувчи дунёдаги энг бўйи баланд ўсмир деб топилди

14 ёшли ўқувчи дунёдаги энг бўйи баланд ўсмир деб топилди

Хитойлик 14 ёшли мактаб ўқувчиси Рэн Кэю дунёдаги энг баланд ўсмир сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақда Guinness World Records сайтида маълум қилинди.

Қайд этилишича, унинг бўйи 221 сантиметрни ташкил этади.

Гиннес рекордлар китоби ҳузуридаги қўмита экспертлари октябрда ўсмирнинг бўйини бир неча марта ўлчашган ва рекордни расман қайд этишган.

Хабар қилинишича, Рэннинг дарозлиги ҳеч қандай касаллик билан боғлиқ эмас. Бу бир неча бор ўтказилган тиббий текширувлар натижасида тасдиқланган. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!