Жанубий Корея АҚШга тарифлар билан жавоб бермайди

Корея Республикаси ўтган асрда Қўшма Штатларнинг мамлакатга кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик туфайли Америка товарларига жавоб божларини жорий қилмайди.
Бу ҳақда Корея Республикаси президенти вазифасини бажарувчи Хан Док Су Британиянинг Financial Times газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Корея урушидан кейин Американинг технология трансфери, сармоя ва хавфсизлик кафолатлари кўринишидаги ёрдами республикага хорижий сармояларни жалб қилувчи муҳит яратишга ёрдам берган.
"Саноат ва молиявий ривожланишдаги ютуқларимиз, маданиятимиз, ўсишимиз ва бойлигимиз кўп жиҳатдан Қўшма Штатлар кўмаги билан боғлиқ", — деди Хан Док Су.
Жунабий Корея ҳукумати Америка чораларини қарши курашиш керак бўлган нарса сифатида қабул қилишдан кўра, музокаралар орқали ўзаро манфаатли ечим топишга ҳаракат қилмоқчи, деди у.
Хан Док Су музокараларга қарамай, миллий иқтисодиётнинг айрим тармоқлари айрим муаммоларга дуч келиши мумкинлигини тан олди, бироқ у икки томонлама савдони янада кенгроқ эркинлаштириш Корея халқи фаровонлигини оширишга ёрдам беришини айтди.
Эслатиб ўтамиз, Трамп 2 апрель куни 185 та давлат ва ҳудуд товарларига божхона тўловлари жорий этилишини маълум қилган эди. Корея Республикаси ва АҚШ ўртасида эркин савдо шартномаси мавжуд.