13 йилдан буён қурилаётган беш юлдузли "Исмоили Сомоний" меҳмонхонаси ёнди

13 йилдан буён қурилаётган беш юлдузли "Исмоили Сомоний" меҳмонхонаси ёнди

Душанбеда, шаҳар марказида Рудаки проспекти 127-уйдаги қурилиши тугалланмаган беш юлдузли "Исмоили Сомоний" меҳмонхонаси ёнди.

Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғин хизмати бош бошқармасида маълум қилинишича, ёнғин сабаби ҳозирча номаълум.

Қайд этиш жоизки, беш юлдузли “Исмоили Сомоний” меҳмонхонаси 13 йилдан бери қуриб келинмоқда. Меҳмонхона келгуси йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган эди.

Бу меҳмонхона деярли ҳар йили солиқ ва божхона тўловларидан озод этилган эди.

Объект қурилишининг буюртмачиси президент Девони бўлиб, меҳмонхона қурилиши билан "Исмоили Сомоний - 21-аср" холдинг компанияси шуғулланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!