12.500 АҚШ доллари эвазига “Ҳаж” зиёратига “квота” олиб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

12.500 АҚШ доллари эвазига “Ҳаж” зиёратига “квота” олиб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Тошкент шаҳар Яшнобод тумани бўлими ходимлари томонидан ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда 2023 йилнинг 31 май куни фуқаро “И.Б..” нинг аризасида келтирилган важларни текшириб кўриш мақсадида, Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида жойлашган «Z.T.» МЧЖ офисида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда, «Z.T.» МЧЖ раҳбари "И.Д." фуқаро “И.Б.”нинг ишончига кириб, уни алдаб, ўзининг Дин ишлари қўмитасида ишловчи танишлари орқали 12.500 АҚШ доллари эвазига “Ҳаж” зиёратини амалга ошириш учун “квота” олиб беришни ваъда қилиб, шундан 1.000 АҚШ долларини олган вақтда холислар иштирокида ашёвий далиллар билан ушланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!