Ижтимоий тармоқда тарқалган “1100 киши Мирзиёевга овоз бермоқчи эмас!” - Президент борган маҳалла қувурини кесишга келган газчиларни ҳайдади” сарлавҳали видео-хабар юзасидан “Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали расмий муносабат билдирди.
“Шеробод туманидаги “Боғиобод” ва “Бойқишлоқ” маҳаллалари Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 18 мартдаги 26-сон ҳамда туман ҳокимининг 2015 йил 8 июндаги 448-сон қарорларига асосан, табиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудлари рўйхатига киритилган бўлиб, ушбу маҳаллалар ҳудудидаги хонадонларга “Sherobodtumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан ижара шартномаси асосида маиший газ баллонлар тўлиқ ажратилган ҳамда суюлтирилган газ таъминотига мослаштирилган.
Ҳозирги вақтда, ушбу маҳаллалардаги хонадонлар туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланган график бўйича туман газ таъминоти бўлими томонидан мунтазам суюлтирилган газ билан таъминланиб келинмоқда.
Бундан ташқари, табиий газ таъминоти танқис ҳудудлар рўйхатига киритилган жойлардаги қаровсиз ҳамда фойдаланишда бўлмаган газ қувурларини демонтаж қилиш орқали, улардан табиий газ етказиб беришда муаммоси мавжуд ҳудудлар таъминотини яхшилаш учун мақсадли фойдаланиш кўзда тутилган.
Ўзбекистон Руспубликаси Президентининг 2019 йил 17-18 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар доирасида 2020 йил 1 декабргача Музработ тумани марказидаги 1400 та аҳоли хонадонлари, 2 та умумтаълим мактаби, 3 та мактабгача таълим муассасаси ва туман марказий шифохонасини табиий газ билан таъминлаш мақсадида Шеробод тумани “Таллашқон” АГТСдан Музработ тумани марказигача 28 км узунликдаги газ қувурлари тортилган.
Юқоридаги келтирилган барча ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжат ва далолатномалар Филиал маъмуриятида мавжуд”, дейилади расмий муносабатда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.