«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси бир кунда 2 миллиондан ортиқ юз ниқоби ишлаб чиқарилаётганини маълум қилди.
Kun.uzʼга маълум қилинишича, коронавирус инфекцияси хавфи пайдо бўлгунга қадар, Ўзбекистон ҳудудида тиббий ниқоб ишлаб чиқарувчи 15 га яқин корхона фаолият юритиб келган. Айни пайтда ушбу кўрсаткич 50 тадан ошди.
«Уюшма таркибидаги гигант тўқимачилик ва тикувчилик корхоналари юз ниқобларини ишлаб чиқаришга мослаштирилмоқда. Уларнинг ишлаб чиқариш қуввати бозор талабини бемалол қондиради», - дейилади расмий хабарда.
Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Фазлиддин Умаровнинг айтишича, ниқоб ишлаб чиқариш ва сотиш фаолияти қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган.
«Ниқоблар илгари тиббий буюм ҳисобида бўлгани туфайли уларни реализация қилиш солиқ объекти ҳисобланмаган. Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, тиббий ниқоблар фақат аптека эмас, бошқа савдо шохобчаларида ҳам сотилмоқда. Эндиликда ниқоблар нархи ошиб кетмаслиги учун, уларнинг ҚҚСдан озод этилгани сақлаб қолинди», - дея маълумот берди у.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Қулаган самолёт бортида экипажнинг қанча аъзоси бўлгани ва уларнинг ҳозирги ҳолати ҳақида хабар берилмаган. Айни вақтда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.