1 июндан Cobalt ва Lacetti нархлари ошадими?

1 июндан Cobalt ва Lacetti нархлари ошадими?

Ижтимоий тармоқларда 1 июндан бошлаб UzAuto Motors Damas, Labo, Cobalt ва Lacetti автомобилларининг янгиланган версиясини тақдим қилиши, Cobalt ва Lacetti нархлари эса 20-23 минг доллардан бошланиши ҳақида хабарлар тарқалди.

UzAuto Motors бу бўйича ҳеч қандай маълумот тақдим қилмаганлигини маълум қилди. Таъкидланишича, ушбу маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмас ва ёлғон.

"Турли саҳифа эгаларини одамлар эътиборини тортиш учун улар қизиққан йўналишда бирор бир фактга асосланмаган ахборотни тарқатмасликни сўраб қоламиз.

Компания ва маҳсулотлар нархи ҳақида расмий саҳифаларимиз орқали билиб олишингиз мумкин", дейилади компания хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!