Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабул натижалари қандай бўлди?

A A A
Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабул натижалари қандай бўлди?

Президент Халқ қабулхоналари Мирзачўл, Пахтакор, Бахмал, Зомин туманлари ва Жиззах шаҳрида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ташкил қилган оммавий қабуллар платформаси вилоятнинг энг олис, чекка ҳудудлари аҳолиси учун ўзларини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш, раҳбарлар учун эса ўз соҳалари бўйича ҳудуддаги тизимли муаммоларни аниқлаш имконини берди. Президент Администрацияси масъуллари, Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги раҳбарлари ҳар бир мурожаатда айтилган масалани шу соҳага дахлдор мутасаддилар иштирокида очиқ-ошкора, батафсил муҳокама қилди.

Олий суд ва Судьялар олий кенгаши масъуллари уч кунлик қабулларда 559 та ариза-ю шикоятларни кўриб чиқар экан, уларнинг 171 тасига жойида ечим топди. Яъни 171 нафар инсоннинг жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича судлар билан боғлиқ масаласи ҳал қилинди, 171 та оиланинг катта ташвишлари ариди. Муаммоси ҳал бўлган инсонларнинг ўйларига, ҳис-туйғуларига, фикрларига қулоқ тутиб, инсон ниманики бой берса шунинг қадрига кўпроқ етишига бот-бот амин бўлдик. Аслида ҳам айбини тушуниб етган, қилмишига пушаймон одам ҳамиша ўзини кечиришларига, унга яна бир имкон берилишига умид қилиб яшайди. Айни шу умид-ишонч қабулга бошлаб келган инсонларнинг ўзи ёки яқинларининг мурожаатлари синчиклаб ўрганилгач, жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар, Шароф Рашидов, Бахмал, Мирзачўл, Арнасой, Зафаробод, Пахтакор, Зомин туманлари судлари ташкил қилган сайёр суд мажлисларида 55 та иш кўриб чиқилди, уларнинг барчаси – 55 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин шартли озод қилинди. Яъни уларга ўз ҳаётини ўнглаб олиши учун яна бир имконият берилди, бу шартли озодликка чиқишнинг шарти эса битта – бошқа жиноят йўлига кирмаслик, ҳуқуқбузарлик содир этмаслик. Акс ҳолда кейинги гал бериладиган жазо янада оғирроқ бўлади.

Мурожаатлар асосида жиноят ишлари бўйича Зафаробод ва Пахтакор туманлари судларидаги суд мажлисларида кўриб чиқилган ишлар натижасида эса 7 нафар шахсга нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш жазолари енгилроғи билан алмаштирилди. Бўкалик Умиджон Мамажонов содир қилган безорилик жинояти учун қамоқ жазосини ўтаётган эди. Унинг жазони енгиллаштириш тўғрисидаги илтимосномаси судда кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди – қамоқ жазоси ахлоқ тузатиш ишларига алмаштирилди.

Жиззах вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати эса пахтакорлик Азамат Худойбердиевнинг айбини тўлиқ тушуниб етгани ва оиласида ягона боқувчи эканини инобатга олиб, унгаа нисбатан тайинланган маъмурий қамоқ жазосини жарима жазосига алмаштирди. Шу билан бирга қабуллардаги мулоқотлар натижасида 36 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар суд мажлисида кўрилиб, уларнинг аризаси қаноатлантирилди. Яъни 36 киши маъмурий жавобгарликдан озод қилинди, битта шикоят бўйича суд қарори ижроси тўхтатилди.

Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича судлар 16 нафар шахснинг алимент, 13 кишининг иш ҳақини, 3 нафар мурожаатчининг моддий-маънавий зарарни, 3 нафар шахснинг қарз, таъминот ва компенсация ундириш, 8 та ҳолатда юридик аҳамиятга эга фактларни белгилаш бўйича аризаларини қаноатлантирди. Тарафлар ярашганлиги сабабли алимент ундириш ҳақидаги 2 та суд буйруғи бекор қилинди, 3 та ҳолатда даъвогар даъвосидан воз кечганлиги боис мазкур суд ишлари юритишдан тугатилди. Ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар билан суҳбатлар олиб борилиб, 5 та оила яраштирилди, вояга етмаган 10 нафар фарзанднинг ҳаётига дарз кетишининг олди олинди. Жиззах туманлараро иқтисодий суди 5 нафар тадбиркорнинг 148,55 миллион сўмлик даъво талабларини қаноатлантирди.

Уч кунлик қабулларда келиб тушган 103 та мурожаат бўйича аризалар кассация тартибида кўриб чиқиш учун Олий суднинг тегишли судлов ҳайъатига ўтказилди. Бу – 103 нафар мурожаатчининг ишини Олий судга тақдим қилиш учун азза-базза йўл босиб пойтахтга келиб-кетишининг олди олинди, шу билан бирга, улар мазкур суд ишлари билан боғлиқ барча саволлари юзасидан Олий суд масъуллари билан юзма-юз гаплашиб олди деганидир.

Дейлик, бахмаллик Нурбек Анкабоевнинг арз қилишича, у 2013 йил ҳудуддаги бир жиноят ҳакида хабар бериб, бошига бало орттирган, ҳатто 3 йил умрини панжара ортида ҳам ўтказган. У Олий суддан ишни қайта кўриб чиқиб, барча ҳолатга қонуний баҳо беришни сўрамоқда. Мурожаатидан сўнг бу ариза асосидаги иш ҳам Олий судда қайта кўриб чиқиладиган бўлди.

Бош прокуратура мутасаддилари кўриб чиққан 185 та масаланинг 22 таси жойида ҳал қилинди. Дейлик, зоминлик Наргиза Тоғаеванинг мурожаатидан сўнг шу куннинг ўзида унга 3 ойлик алимент пуллари ундириб берилди, қўшимча даромад топиши учун тикув машинкаси ҳам совға қилинди.

Назира Тожибоева 2018 йилда Жиззах шаҳридаги уй-жойи, Тожи Муслимова ва Зухра Сангилова эса 7 йил аввал вилоят марказида жойлашган савдо дўконлари бузилгани учун компенсация пули берилмаётганидан шикоят қилиб келди. Бу масалаларни вилоят ҳокимлиги билан ўрганиб чиқиш ва ҳал қилиш бўйича Жиззах вилояти прокуратурасига аниқ муддатли топшириқ берилди. Бахмаллик Рустам Турдиевнинг набираси Акрам Абдусатторов ноҳақ ишдан бўшатиб юборилгани ҳақидаги аризаси ҳам мурожаатчи иштирокида батафсил ўрганиладиган бўлди.

Ички ишлар вазирлиги масъуллари кўриб чиққан 78 та масаланинг ҳам 24 таси шу ерда ҳал қилиб берилди. Дейлик, Ориф Алимовнинг мурожаатидан сўнг унинг ички ишлар ходими бўлишни ният қилган жияни Азизбек Одиловга Ички ишлар академиясига ўқишга тавсиянома бериладиган, Гулбаҳор Аҳмедованинг эса неварасини хорижда ишлаётган қизига, яъни болани онасининг олдига олиб бориб бериши учун паспорт-виза билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилишда кўмак кўрсатиладиган бўлди. Соғлиғини тиклаш учун Ҳиндистонга бориши лозим бўлган бахмаллик Шерали Қорақулов ва унинг турмуш ўртоғига хорижга чиқиш паспорти расмийлаштириб берилди.

Форишлик Комила Эрмонова эса бу галги оммавий қабулга раҳмат айтиш учун келди. Сабаби бу аёл 3 йил аввал фирибгарларга дуч келиб, Жиззах шаҳри “Зилол” маҳалласидаги уйидан айрилишига бир баҳя қолган, ўтган йили ўтказилган худди шундай мулоқотлардаги мурожаатидан сўнг эса ички ишлар органлари жиноят иши очган эди. Шу йил март ойида суд бу ишни кўриб чиқди ва суд ҳукми билан Комила Эрманованинг ўз уйига эгалик ҳуқуқи тикланди. Мулоқотларда аёлга суд қарорини ижросини таъминлашда ҳам кўмак кўрсатилиши таъкидланди.

Мулоқотлар давомида барча ташкилот-идораларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида 47 нафар мурожаатчи ишга жойлаштирилди, ижтимоий ҳимояга муҳтож 20 нафар фуқароларга тикув машинкалари ва электр пайвандлаш ускуналари берилди, “темир дафтар”даги 60 та оиланинг тўпланиб қолган 1,6 миллиард сўмлик ипотека кредити қарздорлиги маҳаллий бюджетдан қоплаб бериладиган бўлди.

Жиззах вилоятида ўтказилган оммавий қабулларда 1 минг 67 нафар мурожаатчининг 1 минг 156 та масаласи кўриб чиқилди. Уларнинг 315 таси жойида ҳал этилди, 275 та мурожаат бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 566 та масала бўйича Халқ қабулхоналари томонидан аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, назоратга олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Мен бундай Европанинг бир қисми бўлишни истамайман"

Бу ҳақда Роберт Фицо ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди.

"Реал" раҳбарияти Винисиусга шарт қўйди: "Хоҳласанг шу, бўлмаса, кет!"

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Винисиус Жуниор талабларини бажармоқчи эмас.

Манба: "Реал" эртага ғалаба қозонмаса, Алонсо кетади. Унинг ўрнини ким эгаллаши ҳам маълум

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Трамп Лотин Америкасига зарбалар беришни эълон қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.

Diario AS: Юрген Клопп "Реал" борасида бир қарорга келди

"Ливерпуль"нинг собиқ устози Юрген Клопп катта эҳтимол билан "Реал"ни бошқармайди.

Германия канцлери Путинни Гитлерга қиёслади

Агар Украина таслим бўлса, уруш шу билан тўхтамайди.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.

Таиланд Камбоджа билан чегара ҳудудларида комендантлик соати жорий қилди

Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.

Венгрияда болаларга нисбатан зўравонлик можароси ортидан минглаб одамлар норозилик намойиши ўтказди

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади European Pravda.

Тошкент вилоятида бензин бакида 30 килодан кўпроқ опий олиб кетаётган шахс ушланди

Натижада ўриндиқ ғилофи чўнтагида дастлабки вазни ўрами билан ҳисоблаганда 2 граммни ташкил қилувчи героин борлиги маълум бўлди.

Руминияда 40 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта мохов касаллиги қайд этилди

Бу мамлакатда касалликнинг илк расмий тасдиқланган ҳолати ҳисобланади.

«Eurovision 2024» ғолиби Исроил сабаб совринини қайтариб бермоқчи

«Eurovision 2024» ғолиби Исроилнинг 2026 йилги танловда иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг совринини қайтариб берди.

Боку шаҳрида 8 нафар ўқувчи сақичдан заҳарланди

Мактаб маъмурияти тез ёрдам чақирган, ҳозирда ўқувчилар шифокорлар назоратида.

Қўшма Штатлар Австрия, Венгрия, Италия ва Польшанинг Европа Иттифоқидан чиқишини истамоқда — Defense One

Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.

Туркманистон дунёда метан чиқиндиларининг энг йирик манбаси деб топилди: халқаро лойиҳалар учун хатарлар ортиб бормоқда

Американинг Stop Methane лойиҳаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–ноябрь ойларидаги спутник кузатувлари Туркманистонни нефть-газ секторида метан чиқиндилари бўйича дунёда етакчи мамлакат сифатида қайд этди.

Қозоғистонда 52 киши поездда ис газидан заҳарланди

«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.

Сэм Альтман бола тарбиясини ChatGPT’сиз тасаввур қила олмайди

Альтман болаларни ҳеч қачон сунъий интеллектдан “ақллироқ” бўлмаслигини, лекин улар олдинги авлодга нисбатан анча қобилиятли бўлиб ўсишини таъкидлади.

Самарқандда ИИБ ходими ўсмирнинг ўлимига сабабчи бўлди

Булунғур тумани ИИБ профилактика инспектори жиноий жазога тортилди. Унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши ЖИБ Пайариқ туман судида кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилди.

Рутте: NATO мамлакатлари "Яқинлашиб келаётган Россия таҳдиди"ни сезмаяпти

Бу ҳақда Reuters агентлиги унинг Мюнхен хавфсизлик конференциясидаги нутқини эълон қилди.

Алматида 52 киши угар газидан заҳарланди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида темир йўл вокзалидан келган поездда угар газидан заҳарланиш оқибатида 52 киши, шу жумладан болалар жабрланди.