Бирлашган Араб Амирликлари Соғлиқни сақлаш вазири Абдулраҳмон Увайс коронавирус туфайли Рамазон ойида амал қиладиган чекловлар ва профилактика чораларини эълон қилди.
Вазирнинг билдиришича, шу пайтгача аҳолининг 52 фоиздан ортиғи, жумладан, кексаларнинг 70 фоиздан зиёди коронавирусга қарши эмланди, мамлакатдаги 205 та тиббиёт марказида 7 миллион дозага яқин вакцина ишлатилди. БАА ҳукумати жорий йилнинг тўртинчи чорагига қадар аҳолининг барини эмлашни режалаштирган.
Жорий йилнинг 13 апрелидан эътиборан БАА аҳолиси ва меҳмонларига чодирларда тўпланиш ва бир-бирлари билан таом алмашиши тақиқланяпти. Ифторларни катта қилиб ўтказиш, кўчада таом тарқатиш ҳам мумкин эмас.
Бундан ташқари, масжидларда намоздан аввал ва кейин дезинфекция ўтказилади. Қуръонни рақамли форматда ўқишга тўғри келади, босма Қуръонни тарқатиш тақиқланди.
The National нашрининг ёзишича, Рамазон давомида мунтазам равишда текширувлар ўтказилади ва қоидабузарлар жаримага тортилади. Рамазоннинг охирги 10 кунлигида чекловлар қайтадан кўриб чиқилади.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шадаев "VK", "Ozon" ва "Яндекс" каби йирик платформа вакиллари билан ҳам учрашиб, улардан "VPN" орқали кирувчи фойдаланувчилар учун чекловлар қўйишни сўради.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.