Ўзбекистонда карантин чоралари нега яна узайтирилди? Шифокор билан суҳбат

Ўзбекистонда карантин чоралари нега яна узайтирилди? Шифокор билан суҳбат

Айни дамда бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам коронавирусга қарши чоралар кўрилмоқда. Фикримизнинг далили ўлароқ кучайтирилган карантин чоралари 15 августгача узайтирилди. Бу эса, табиийки, аҳолининг маълум қатлами орасида норозилик келтириб чиқаргани табиий. Аммо ҳеч бир чора шунчаки кўрилмайди.

Хўш, кучайтирилган карантин нега яна узайтирилди? Шу ва бошқа саволларга жавоб топиш мақсадида доцент, тиббиёт фанлари номзоди Дилфуза Ҳасанова билан суҳбатлашдик.

Ўзбекистонда карантин чоралари нега яна узайтирилди? Шифокор билан суҳбат

— Айни дамда карантин расман 15 августгача узайтирилди. Табиийки, бу аҳолининг айрим қатламида норозилик уйғотмоқда. Ҳукуматнинг ушбу қарорини халққа қандай изоҳлаб бера оласиз шифокор сифатида? Яъни карантин нега узайтирилди?

— Карантин чораларининг узайтирилишига, албатта, аҳоли орасида ковид инфекциясининг тобора кенг тарқалаётгани сабаб бўлди. Бунда ёшларда, иммунитети яхши инсонларда симптомсиз, аломатларсиз ва енгил кечишига (80%да) қарамасдан, ҳар бир хонадондаги қарияларда, яьни ёндош касалликлари бор момоларимиз ва отахонларимизда, фарзандлардан ёки бошқа ҳаво томчи ва маиший йўл билан юқиб, уларда оғир ёки ўта оғир шаклда касаллик кечаётганидир.

Бунинг оқибатида касалхоналарга беморлар оқими ошиб боряпти. Шунинг учун ҳукуматимиз томонидан қўшимча ўринлар тайёрланиб, янги касалхоналар зудлик билан ташкил этиляпти. Шу касаллик тарқалиш занжирини узиш мақсадида  карантин муддати узайтирилди.

Аҳолимиз карантин талабларига риоя қилиб, уйда ўтиришса, ўзларини ва катта ёшдаги ота-оналарини, оиладаги ёш болалар, ҳомиладор ва эмизикли аёлларини эҳтиёт қилишса, сабр ва шукроналик билан кўпнинг бошига тушган ва бутун дунёни ташвишга солиб қўйган коронавирус касаллигидан ва карантиндан чиқиб олишга эришамиз.

— Сизнингча, карантин режимидан қачон тўлиқ қутулиш мумкин? Бу борада аниқ жавоб бериш қийин, албатта. Аммо шифокор сифатида бевосита мулоҳаза юритиб бу саволга жавобан нима дея оласиз?

— ЖССТ бераётган маълумотларга кўра, мамлакатда коллектив иммунитет пайдо бўлгандан кейин бу Covid-19 вируси таслим бўлиши мумкин.

Карантин чораларига барчамиз тўғри амал қилиб, ЎзР ССВ тавсияларини аниқ бажарсак ва беморлар маршрутлари тизимли ишлаб кетса, натижада Covid-19 тарқалиш тезлиги бироз камаяди, шундагина карантин чораларини қадамма-қадам енгиллаштириб борса бўлади, деб ўйлайман.

— Бугунги кунда, гарчи, карантин кучайтирилганига 17 кун бўлган бўлса-да, аммо коронавирусга чалинганларнинг кунлик сони  унчалик камайгани йўқ. Бу борада ҳам тўхталиб ўтсангиз.

— Бу саволга жавоб бериш учун яна ЖССТ маълумотларига мурожаат қиламиз. Ҳар бир коронавирус юқтириб олган инсон камида 2,6 фуқарога юқтириши мумкин. Хитой тажрибасидан келиб чиқадиган бўлсак, бир касалланган инсон 2-3 одамни зарарлайди. Бунда 1 ой ичида инсондан инсонга вирус ўтиши натижасида 400 дан ортиқ одамлар зарарланадилар.

Бундан ташқари, эпидемиологларда “суперташувчи” ва “супертарқатувчи” деган иборалар борки, бунда инфекцияланганлар жуда кўп инсонларни зарарлаши мумкин. Бундай ҳолат, инсон ўзи Covid-19 билан касалланганлигини билмай, коронавирус аломатларсиз ўтаётган даврда юз беради. Ушбу вазият инсоннинг ёши, жинси, миллатидан қатъи назар юз бериши мумкин. Касаллик юқиш ёки юқмаслигида асосий мезон инсон иммунитети ҳисобланади. Бундай сценарийнинг юз беришида идеал шароит кўп сонли одамлар иштирок этаётган тадбирлар ҳисобланади. Олимлар қуйидаги фараздан келиб чиқишади: пандемия даврида 20% инфекцияланганлар 80% зарарланганлар учун сабаб бўлади. Шунинг учун Covid-19 вирусига вакцина ишлаб чиқарилмагунча гигиена ва ижтимоий чеклаш қоидаларига риоя қилишимиз муҳимдир.

Вирусни юқтириб олган инсонлар ҳозирги кунда уни тарқатишни давом эттиряпти, шунинг учун контактда бўлганини билса ёки бирор бир касаллик аломатлари кузатилса, ўзини ўзи яккалаш қоидалари, ва уйда шифокор назоратида бўлиш тавсия этиляпти. Касаллар сонининг сезиларли камаймаётганининг сабаби шундаки, турли интернет тармоғида айланиб юрган даволаш тавсияларини билиб-билмай, оилавий шифокор билан маслаҳатлашмай ўзбилармонлик билан осма томчи уколлар қилиняпти, самараси исботланмаган дори воситалари ичиляпти ва охир-оқибатда бемор аҳволи оғирлашиб, стационарга тушяпти. Бу вирус бошқа вируслардан ўзгача одам организмига таъсир қилмоқда. Бутун дунё олимлари буни ўрганишяпти ва ҳали-ҳануз махсус даво чораси аниқланмаган. Лекин аниқланган нарса шуки, бу вирус  ўпка-нафас тизимида, турли калибрдаги қон-томирларида яллиғланиш чақириб, зарарлаяпти. Шунинг учун  осма уколлар ва томчи дори воситаларини қўллаш самара бериш у ёқда турсин, бемор аҳволини оғирлаштириб, ўлим ёқасига олиб келяпти. Бу ҳолат шифокорлар учун кўплаб муаммо туғдиряпти ва беморлар оғир ҳолда стационарга тушяптилар.

— Айни дамда аҳолига қандай тавсия, маслаҳатлар берган бўлардингиз?

— Соғломлар учун: таҳлика ва ваҳимага тушмаслик. Ваҳима ҳам иммунитетни туширади. Соғлом турмуш тарзи асосларига риоя қилиш: тўғри овқатланиш, эрталабки жисмоний қиздирувчи машқларни ва кун давомида 3 маҳал нафас гимнастикаларини мунтазам бажариб бориш керак, зарарли одатлардан (чекиш, алкоголь истеъмол қилиш иммунитетни сусайтиради) аста-секин воз кечиш, сув ичиш тартибини тўғри амалга ошириш (меъёрда кун давомида тана вазнининг ҳар бир кг га 30 мл ҳисобида суюқлик ичиш тавсия қилинади), уйда оила аъзолари билан мўътадил, яъни ижобий-оптимистик кайфият ва яхши эмоционал иқлимни шакллантириш, стрессларни чақирмаслик ва уларга бардошли бўлиш (стресс, уруш-жанжал, кайфият бузилиши, ёмон муомала, турли сабаб ва бесабаб бир-бирини хафа қилиш — булар ҳаммаси иммунитетни тушуради).

Бундан ташқари, бесабаб ва ўткир эҳтиёжсиз кўчага чиқмаслик, уйдан ташқарига чиққанда ниқоб ва қўлқопларни тақиш, ижтимоий масофани сақлаш (1-2 метр), қўл бериб кўришмаслик (азалдан ўзбекчиликда қўлни кўксига қўйиб салом бериш одат эди, шу ҳозирги кунда жуда тўғри усул), қариндош-уруғлардан хабар олиш учун меҳмонга бормаслик, уйда ҳам карантин вақтида меҳмон кутмаслик мақсадга мувофиқ, телефон, телеграмм ёки ИМОдан мулоқот қилиш ҳам мумкин.

Агар уйда қолган оилада, бирор инсонда касаллик аъломатлари кузатилса (тана ҳароратининг 37,5-37,8 даражагача ошиши, умумий холсизлик, чарчаш, гавда ва мушаклардаги оғриқ, бурун битиши, тумов, томоқ оғриши), уни иложи борича яккалаш ва оилавий шифокорга мурожаат қилиш керак. Бу касалликнинг енгил даражасидаги аломатлар, турли таниш шифокор ва интернет тармоғидаги рецептлар асосида ўзини ўзи даволашга уриниш керак эмас. Чунки енгил даражада касаллик фақатгина тўғри парвариш ва оддий тавсияларга риоя қилинганда беморлар жуда осон тузалиб кетишяпти. Бу тавсиялар ҳаммаси оилавий шифокорларга ўқитилган. Аптекадан қиммат дориларни ахтариб, пул кетказиб яна ўз саломатликларига зарар етказишга ҳожат йўқ.

Касаллик енгил даражадаги кечишига тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси, ЎзР ССВ, ва ТошВМОИ профессор ва миллий экспертларимиз ишлаб чиққан "Енгил шаклдаги Covid-19ли пациентларни уй шароитида олиб бориш бўйича  вақтинчалик клиник қўлланма"да келтирилган. Бу қўлланмалар ҳозирги кунда барча амбулатор поликлиникада фаолият кўрсатаётган шифокорларга етказиляпти.

COVID-19 БИЛАН БОҒЛИҚ БЕЛГИЛАР ВА ХАВФ ОМИЛЛАРИ

Касаллик енгил кечишидаги клиник белгилар

Кўп ҳолатда кузатилади:

• тана ҳароратининг ошиши (83–99%),

• йўтал (59–82%),

• умумий холсизлик (44–70%),

• иштаҳанинг йўқолиши (40–84%),

• ҳансираш (31–40%),

• мушаклардаги оғриқ (11–35%).

Бошқа носпецифик белгилар:

•  томоқдаги оғриқ,

•  бурун битиши,

•  бош оғриғи,

•  диарея,

•  кўнгил айниши ва қусиш,

•  ҳид билиш ҳусусиятининг йўқолиши (аносмия) ёки таъмни сезмаслик (агевзия), респиратор белгилардан аввал бошланади.

Қариялар ва иммунитети сусайган инсонларда кузатилиши мумкин:

•  тана ҳарорати ошмасдан атипик кечиши,

•  умумий ҳолсизлик,

•  эътибор ва жисмоний фаолликнинг пасайиши,

•  диарея,

•  иштаҳанинг йўқолиши,

•  делирий ривожланиши.

Болаларда тана ҳарорати ошади ва йўтал катталарга нисбатан камроқ намоён бўлади.

Касалликнинг оғир кечишига олиб келувчи хавф омиллари

•  60 ёшдан катталар (ёш катталашган сари хавф ортади);

• қўшилиб келган ёндош касалликлар: диабет, гипертония, юрак касалликлари, ўпканинг сурункали касалликлари, цереброваскуляр касалликлар, буйрак сурункали касалликлари, иммуносупрессия ва рак – юқори ўлим кўрсаткичи билан боғлиқ;

•  чекиш.

Енгил клиник аломатларга эга бўлган, сурункали касалликлар йўқ  ва асорат ривожланиши хавфи бўлмаган ҳолатларда, яъни юрак ва ўпка касалликлари, буйрак етишмовчилиги ёки иммун танқислиги ҳолатлар кузатилмаса, у ҳолда бу беморларга уй шароитида даво чораларини олиш таклиф қилинади.

Covid-19 енгил кечувчи пациентларга симптоматик даво буюриш тавсия этилади: тана ҳарорати 38 даражадан ошганда иссиқ туширувчи ва оғриқ қолдирувчи воситалар,  тўғри овқатлантириш ва сув балансини таъминлаш.

Симптоматик даво қуйидагиларни ўз ичига олади:

•  Тана юқори ҳароратини тушириш (иссиқ туширувчи препаратлар, масалан, парацетамол, ибупрофен);

•  Ринит ва/ёки ринофарингитнинг комплекс давоси (намловчи/ элиминацион препаратлар, назал деконгестантлар);

•  Бронхитнинг комплекс давоси (муколитиклар, бронхолитиклар ва бошқа воситалар).

Ринит, фарингит, бурун битишида ва/ёки бурундан ажралмаларда маҳаллий даволаш учун денгиз суви асосида тайёрланган тузли эритмалардан бошлаб  фойдаланилади (изотоник эритма, бурун битишида эса – гипертоник-тузи кўпроқ). Улар самара бермаганда назал деконгестантлар буюрилади.

 

•  Касалликнинг енгил шаклида кўп илиқ суюқлик ичиш тавсия этилган,  30 мл/кг тана вазни ҳисобидан (дезинтоксикация, шиллиқ қаватларни намлаш ва балғам чиқишини енгиллаштириш мақсадида).

 

Профилактик  ёки даволаш мақсадида Covid-19 енгил кечишида антибиотиклар буюриш тавсия этилмайди. Чунки антибиотиклар вирусга таъсир этмайди, бироқ кўрсатмасиз пала-партиш, ўзбошимчалик билан ишлатилганда иммун тизимини пасайтириб юборади.

Коронавирус билан касалланган инсонлар ваҳима ва таҳликага тушмасдан, оилаий шифокорга тўғри етказиш учун ўзида кузатилаётган симптомларни дафтарга ёзиб боришлари керак. Оиладаги бошқа аъзолар, айниқса, ёндош касалликлари бор қариялар, ҳомиладорлар ва болалардан яккаланишлари даркор.

Агар гипертоник касаллиги бор инсон ўзида коронавирус аломатларини сезса, даволовчи шифокори аввалдан буюрган антигипертензив, қон ивувчанлигини ростлаб турувчи дори воситаларини қабул қилишни давом эттириши керак. Қон босимини мунтазам текшириб бориши лозим.

Қандли диабети бор инсонлар ҳам ўзларининг даволовчи эндокринологлари буюрган дориларини ва парҳезларини бузмасликлари, қондаги қанд миқдорини ўз вақтида текширтириб туришлари керак.

Агар бемор нафас олиши қийинлашса, нафас сони 22 тадан ошса, тана ҳарорати 3 кун давомида 38 даражадан юқори бўлиб, парацетамол ичса ҳам тушмаса, хансираш ва кўкрак қафасида оғирлик сезса, дархол оилавий шифокорига ҳамда 10-03 ёки 103 телефон рақамига мурожаат қилиши керак ва бу беморни стационарга ётқизиш масаласи ҳал қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Қаттиқ совуқ қачон чекиниши маълум қилинди

Ёғиб ўтган қордан сўнг Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қор қоплами ҳосил бўлди. Бугун эрталаб ҳаво ҳарорати 8-13 даража совуққача, айрим жойларда 15 даража совуққача, энг чекка жанубда 4-6 даража совуққача пасайди.

Ўзбекистонга яна қорли совуқ ҳаво кириб келмоқда

20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.

Пропан нархи тушишда давом этмоқда, бензин эса....

Эътиборли жиҳати шундаки, пропан нархининг кетма-кет бундай арзонлашиб бориши яқин орада кузатилмаган.

Эртага Ўзбекистонда қор ёғиши кутилмоқда

“Ўзгидромет” Ўзбекистонда 15 декабрь, якшанба куни об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берди.

Келажакда Россия янги ҳудудларни босиб олади

Айтганча, агар мамлакатимиз таркибига яна янги, лекин бизга жуда яқин ҳудудлар қўшилса, бу тажрибадан келажакда ҳам фойдаланиш мумкин.

Роналдунинг нархи рекорд даражада пастлади

«Transfermarkt» портали саҳифаларида «Ан-Наср»нинг юлдуз ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг нархи янгиланди.

16 декабрь куни яна изғирин совуқ қайтади

Ўзгидромет ўзининг 14-16 декабрь кунлари учун эълон қилган прогнозларида бу хақида маълум қилди.

Наоя Иноуэ ниҳоят Муроджон Аҳмадалиевга жавоб қайтарди

Мутлақ жаҳон чемпиони, япониялик Наоя Иноуэ Муроджон Аҳмадалиевнинг чорловига жавоб қайтарди.

Россия Украинадан ерларини қайтариб олганини эълон қилди

Киев кучлари август ойида қуруқликдан у ерга катта ҳужум уюштирган эди.

Қўшма Штатлар Россияга қарши баёнот билан чиқди

Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.

Эркинжон Турдимовнинг янги иш жойи маълум бўлди

Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган Эркинжон Турдимов Президент Администрациясига ишга ўтказилади.

Юртимизга қачон қор ёғади?

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Ҳаво ҳарорати -8 даражагача тушиши кутилмоқда

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Россиялик полициячилар оммавий равишда ишдан кетмоқда

Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.

Исроил раҳбарияти ҳибсга олинишига биргина давлат тиш-тирноғи билан қарши чиқмоқда

21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.

Теракт ижрочиси Украина махсус хизматлари томонидан ёлланганини маълум қилди – Россия ФХХ

Гумонланувчига умрбод қамоқ жазоси берилиши кутилмоқда.

Фарғонадаги портлаш қурбонлари сони ошди

Жорий йилнинг 17 декабрь соат 13:45 ларда Фарғона шаҳар, Янгийўл маҳалласидаги “Petrolium” пропан газ қуйиш шохобчасида 5 м. куб сиғимли контейнерга газ қуйиш жараёнида ёриқ келиб чиқиб, газ моддаси ташқарига сизиб чиқиши оқибатида, портлаш ва ёнғин содир бўлган.

29 ёшли ўзбекистонлик рус генералини ўлдирганликда гумонланяпти

Кеча, 17 декабрь Россия Федерацияси Қуролли кучлари генерал-лейтенанти, Радиация, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари бошлиғи 54 ёшли Игор Кириллов ва унинг ҳайдовчиси генералнинг Москвадаги Рязанский проспектида жойлашган уйидан чиқаверишда масофадан туриб ишга туширилган қўлбола портловчи қурилманинг портлаши оқибатида ҳалок бўлган эди.

UzAuto Motors 19 декабрь куни Cobalt учун контрактацияни очади

UzAuto Motors 19 декабрь куни соат 10:00 да Chevrolet Cobalt автомобили учун контрактацияни очади. Компания аввал тузилган шартномалар бўйича тўлов вақтида амалга оширилмаган ҳажмларни қайта контрактацияга қўяди.

"Эҳтиёт бўлинг! Лондонда ҳар нарса содир бўлиши мумкин"

Медведев The Times нашридаги мақолага кескин жавоб қайтарди

Зеленскийдан Владимир Путин билан музокаралар столига ўтиришга тайёрмисиз, деб сўрашди

Украина армияси ўз кучи билан Қрим ва Донбассни қайтариб ололмайди, деди Украина президенти.

Украинадаги рус қўшинлари сони доимий равишда ўсиб бормоқда

Украинадаги рус қўшинлари сони доимий равишда ўсиб бормоқда ва фронтда вазият жуда кескин.

Камол Адвон касалхонаси ходими Исроил ҳужуми бўлган «даҳшатли» тунни тасвирлаб берди

Камол Адвон касалхонасининг ҳамширалик бўлими раҳбари Ийд Сабба Ғазонинг шимолидаги муассасада кечган тунни «даҳшатга тўла» деб таърифлади.

Сурияда 100.000 дан ортиқ жасади бўлган оммавий қабр топилди

Сурия Фавқулодда Ишчи Гуруҳи раҳбари Мустафо Сурияда бундай оммавий қабрлар бундан ҳам кўп бўлиши мумкинлигини тан олди.

"Кўпчилик канадаликлар Канада АҚШнинг 51-штатига айланишни хоҳлайди" – Трамп

Агар мамлакат Американинг 51-штатига айланса...

Эрдўғон нега Макронга миннатдорлик билдирди?

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Франция Президенти Эммануэль Макрон билан телефон орқали суҳбат ўтказди.

Европа Украинага ҳарбий контингент юбориши мумкин

Маълумотларига кўра, контингент асосини Германия, Франция, Италия, Буюк Британия ва Полша каби давлатлардан иборат коалиция ташкил қилиши мумкин.

Самарқандда пиёда автобус босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жанубий Корея президенти ҳибсга олиниши мумкин

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл ҳарбий ҳолат жорий этиш бўйича иш юзасидан чақирувга эътибор бермаган ва Коррупцияга қарши тергов бўлимига бормаган.

ҲАМАС Исроил билан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилиши мумкинлигини маълум қилди

ҲАМАС 17 декабрь куни Қатарда ўт очишни тўхтатиш бўйича жиддий ва ижобий музокаралар бўлиб ўтганини айтди.

Бронза даврида каннибализм бўлганини исботловчи далиллар топилди

Археологлар бронза даврида каннибализм (одамхўрлик) бўлганини исботловчи далилларни топишди.

Россия «сайёранинг исталган нуқтаси»ни уриши мумкин бўлган ракеталар ҳақида гапирмоқда

"Дунёда Россия ракеталари етиб бора олмайдиган жой йўқ, Европадаги Американинг ракетага қарши мудофаа тизимлари уларни ушлаб қолишга қодир эмас".

Ўзбекистонда муомаладаги нақд пул массаси қанча эканлиги эълон қилинди

Миллий валютадаги пул массаси таркибида нақд пуллар ҳажми ҳам 2,6 трлн. сўмга камайиб...

Асад режими қурбонларининг оммавий қабрлари топилди

Сурия жануби-ғарбидаги Дара вилоятида Башар ал-Ассад тузуми қурбонлари дафн этилгани тахмин қилинаётган 12 та оммавий қабр топилди.

Суриянинг янги раҳбари Исроилга сигнал юбормоқда

Сурия Исроилга қарши ҳужумларни амалга ошириш учун таянч нуқтасига айланмайди.

Россия – Украина низоси: навбатдаги шов-шувли қотиллик

Бугун россиялик юқори даражали генералга электр скутерга яширинган бомба ёрдамида суиқасд қилинди.

Суриядаги фаластинликлар ал-Ассад даврида тақиқланган қабристонларга оқиб келмоқда

2012 йилда минглаб одамлар қочиб кетган бўлиб, уларнинг озчилигигина илгари Ярмуқ бўлган, ҳозир эса ваҳимали чўлга айланган жойда ўз уйларини ҳали ҳам турганини топишди.

Ғазода қурбонлар сони янада ортиб бормоқда

Исроил жиноятларининг чеки борми, деган савол туғилмоқда.

Ёмғир, қор, чувалчанглар, каламушлар: Украинанинг аҳволи оғир

Украина қуролли кучлари учун Курск вилоятидаги вазият кундан-кунга ёмонлашмоқда.

Россиянинг Саранск шахрида даҳшатли ЙТҲ юз берди

Авария нима сабабдан содир бўлгани ҳозирча номаълум.