Германия канцлери Фридрих Мерц Берлинда Сурия етакчиси Аҳмад аш-Шараа билан учрашувда Германиядаги 1 миллионга яқин суриялик қочқиннинг катта қисми яқин уч йил ичида ўз юртига қайтиши лозимлигини маълум қилди.
Мерцнинг фикрича, уларнинг аксарияти ватанини тиклаш учун ўз хоҳиши билан кетишга тайёр.
Канцлер немис жамиятига яхши мослашган шахслар Германияда қолиши мумкинлигини, бироқ қонунбузарлар ва амалдаги яшаш ҳуқуқига эга бўлмаганлар зудлик билан депортация қилинишини таъкидлади.
Берлин Суриядаги ижтимоий объектларни тиклаш учун жорий йилда 200 миллион евродан ортиқ маблағ ажратишга ваъда берди. Бунинг эвазига Дамашқ янги ҳукуматидан ислоҳотлар ўтказиш, қонун устуворлигини таъминлаши ва немис компаниялари учун қулай инвестиция муҳитини яратиш талаб этилади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ўтган йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқаришга таклиф этилган машҳур немис мутахассиси Йоахим Лёв барибир жаҳон чемпионатига бориш имкониятига эга бўлди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.