Маълумотларга кўра, АҚШ собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон бугун Конгрессда Жеффри Эпштейн иши юзасидан кўрсатма беради. Унинг турмуш ўртоғи, АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон эса эртага тингловларда қатнашиши кутилмоқда.
Телеканал манбаларининг айтишича, Клинтонлар бир неча ой давомида Конгрессда кўрсатма беришдан қочишга уринган. Бироқ республикачилар уларни Конгрессга ҳурматсизлик айби билан жиноий жавобгарликка тортиш билан таҳдид қилгач, жуфтлик кўрсатма беришга рози бўлган.
Билл Клинтон номи “Эпштейн файллари”да бир неча бор тилга олинади. Ҳужжатлар орасида унинг Эпштейн билан тушган суратлари ҳам мавжуд. Шунга қарамай, собиқ президент молиячи Жеффри Эпштейннинг жинсий жиноятлари ҳақида хабардор бўлмаганини таъкидлаб келмоқда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ўтган йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқаришга таклиф этилган машҳур немис мутахассиси Йоахим Лёв барибир жаҳон чемпионатига бориш имкониятига эга бўлди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.