Андижонда тадбиркорни ёлланма қотил орқали ўлдиришни режалаштирган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 4 февраль куни Андижон вилоятида якка тадбиркорлик билан шуғулланувчи шахс Ички ишлар бўлимига ўзига нисбатан уюштирилаётган суиқасд бўйича ариза билан мурожаат қилган. У беш нафар жиноятчидан иборат уюшган гуруҳ 1500 доллар эвазига қотил ёллаб, уни қасддан ўлдиришни келишганини билдирган.
Бунда 1984 йилда туғилган “Роналдо” лақабли муқаддам жиноят кодексининг 8 та моддаси билан судланган жиноий гуруҳ етакчиси ёлланма қотилга тадбиркорни ўлдириши учун 1500 доллар беришга келишиб, дастлаб 300 минг сўм пулни бераётган вақтда қўлга олинган.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, муқаддам судланган “Главрач” лақабли (1984 йилда туғилган) вилоят Пахтаобод тумани Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, судланган “Боксёр” лақабли (1984 йилда туғилган), шунингдек, 2003 йилда туғилган Тиббиёт институти талабаси ҳам ушланган.
Ҳолат юзасидан мазкур жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан иш очилди.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
АҚШ президенти Donald Trump Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича музокаралардан воз кечмайди. Бу фикрни сиёсатшунос, Инновацион ривожланиш институти Геосиёсий тадқиқотлар маркази директори Дмитрий Родионов билдирди.
Туркия ва Ҳиндистон давлатларида ишлаб чиқарилган “Дюспаталин”, “Новомикс”, “Гальвус МЕТ” каби 87 турдаги дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди
Божхона қўмитасининг Тошкент ва Андижон вилоятлари божхона бошқармаларининг Контрабандага қарши курашиш бўлимлари, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент ва Андижон вилоятлари бошқармалари ҳамда Ички ишлар идоралари вакилларидан иборат махсус тезкор гуруҳ синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаб келинган йирик нарколаборатория фаолиятини фош қилишди.
Айни шу рейс билан юртимизга учиб келган яна бир фуқаро шимининг чўнтаги ва пайпоқларига қиймати 907 млн сўмлик 803 грамм заргарлик буюмларини яширганлиги аниқланди.
Туркияда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясида ёпиқ эшиклар ортида амалдаги президент Ражаб Тоййип Эрдўғаннинг вориси сифатида унинг ўғли — Билал Эрдўған кўрилиши мумкин бўлган вариант муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Bloomberg манбалари хабар бермоқда.