Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёлга нисбатан тўртта жиноий ишнинг биринчиси бўйича 10 йил қамоқ жазоси сўралди — Yonhap.
Жанубий Корея махсус прокурори Сеул марказий округ судида мамлакатнинг собиқ президенти Юн Сок Ёлни суд ишига тўсқинлик қилганлик айби билан 10 йилга озодликдан маҳрум этишни талаб қилди.
Прокурорлар Юн Сок Ёлни 2025 йил январ ойида терговчиларнинг уни ҳибсга олишига тўсқинлик қилишга уринишда айбламоқда. Шунингдек, собиқ президент Вазирлар маҳкамасининг тўққиз нафар аъзосининг ҳуқуқларини бузганликда айбланмоқда, улар ҳарбий ҳолат жорий этиш режасини кўриб чиқиш бўйича йиғилишга чақирилмаган.
Мазкур иш 2024 йил декабр ойида ҳарбий ҳолат жорий этилиши билан боғлиқ тўртта жиноий ишнинг биринчиси ҳисобланади. Юн Сок Ёл 2024 йилнинг декабр ойида мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий қилишга уринган. Шундан сўнг, парламент уни қўзғолонга уринишда айблаб, импичмент эълон қилган ва ҳибсга олинган эди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Рауф Инилеев Жаҳон чемпионати олдидан терманинг имкониятлари, барқарорлик ва асосий футболчилар соғлиғининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мамлакат нашрлари журналистларига берган интервьюсида Италия футболининг асосий муаммолари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Ўқитувчи миллат келажагини шакллантиради, шифокор инсон саломатлиги ва ҳаётини ҳимоя қилади. Бироқ бугунги кунда уларга нисбатан қўпол муносабат, ҳурматсизлик, баъзан зўравонлик ҳолатларига кўп дуч келмоқдамиз.
Қайд этилишича, блогер билан профилактик суҳбат ўтказилган бўлиб, у ёнғин ҳақидаги видеоларни обуначилар сонини ошириш ва моддий манфаат олиш мақсадида жойлаганини тан олган.
UNICEFнинг Фаластин бўйича вакили Казем Абу Халафнинг сўзларига кўра, Ғазо секторида ҳужумлар ва чекловлар давом этмоқда, натижада болалар азобланмоқда. Камига 19 бола совуқ об-ҳаво туфайли, яна 165 бола эса тўйиб овқатланмасликдан вафот этган.
Нашрнинг ёзишича, Украина учун хавфсизлик кафолатлари ва мамлакатни тиклашни назарда тутувчи Киевнинг янгиланган режаси Москва томонидан "қабул қилиб бўлмас" деб ҳисобланмоқда.
The Washington Post хабарига кўра, Трамп маъмурияти ноқонуний мигрантларни депортация қилиш жараёнини тезлаштириш учун саноат омборларини вақтинчалик сақлаш жойларига айлантиришни режалаштирмоқда.
АҚШнинг Огайо штатидан демократ конгрессмен Жойс Битти Вашингтондаги Кеннеди маркази номининг ўзгартирилгани муносабати билан президент Дональд Трамп ва унинг томонидан тайинланган бошқарув кенгаши аъзоларига қарши суд даъвосини киритди.
Индонезиянинг Марказий Ява вилоятида автобус иштирокида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисасида камида 16 киши ҳалок бўлди, кўплаб йўловчилар жароҳат олди.
Жанубий Африка Республикасининг Гаутенг вилоятида жойлашган кўнгилочар масканга уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, яна 10 нафар яраланди.