NATO бош котиби Россия тинчлик келишувини бузган тақдирда, Европа давлатлари Украинага қўшин юборишга тайёрлигини билдирди.
Марк Рютте бу ҳақда Bild нашрига берган интервюсида маълум қилди.
"Албатта, ҳозирча биз тафсилотларни очиқчасига муҳокама қилмаяпмиз. Аммо шуни айта оламанки, бир қатор Европа давлатлари зарурат туғилса, қўшин ажратишга тайёр эканини маълум қилди", — деди Рютте.
Унинг қўшимча қилишича, ҳозир “Кўнгиллилар коалицияси”нинг аниқ тузилмасини белгилаш устида иш олиб борилмоқда. Кучларни қуруқликда, денгизда ва ҳавода қандай жойлаштириш масаласи ҳал қилиниши лозим.
Қўшма Штатларнинг Европадан қўшинларини олиб чиқиш режалари ҳақидаги саволга жавобан Рютте европаликлар Вашингтонга “мудофаа соҳасини кучайтиришга ҳаракат қилаётганини” аниқ кўрсатганини таъкидлади.
"АҚШ ҳам ҳарбий масалаларда Европа билан бирдамликни сақлаб қолишини очиқ-ойдин билдирди. Европадан америкалик ҳарбийларни олиб чиқиш масаласи муҳокама қилинмаяпти", — деди алянс бош котиби.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Рауф Инилеев Жаҳон чемпионати олдидан терманинг имкониятлари, барқарорлик ва асосий футболчилар соғлиғининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мамлакат нашрлари журналистларига берган интервьюсида Италия футболининг асосий муаммолари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Бундан ташқари, гидрометеорология маркази маълумотларига кўра, энг иссиқ жойлар рейтингида дастлабки иккита ўрин Австралия ва Жанубий Африкага насиб этди.
Индонезиянинг Марказий Ява вилоятида автобус иштирокида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисасида камида 16 киши ҳалок бўлди, кўплаб йўловчилар жароҳат олди.
Жанубий Африка Республикасининг Гаутенг вилоятида жойлашган кўнгилочар масканга уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, яна 10 нафар яраланди.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш ўзининг матбуот хизмати орқали Ғазо сектори аҳолисининг тўртдан уч қисмидан кўпроғи озиқ-овқат етишмовчилиги хавфи остида эканлигини маълум қилди.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Ростов вилояти бошқармаси жазони ижро этиш колониясида уч нафар Ўзбекистон фуқароси томонидан «режалаштирилган теракт»нинг олди олинганини маълум қилди.
Бу ҳужумлар Суриянинг марказий қисмида содир этилган террорчилик ҳужумида икки нафар АҚШ армияси аскари ва бир АҚШ фуқароси ҳалок бўлгани ортидан Доналд Трампнинг жавоб зарбаси ҳисобланади.