Financial Times нашри манбаларига кўра, ўтган ойда Россия Федерацияси Хитой Халқ Республикасига умумий қиймати 818,6 миллион еврога тенг бўлган олтин қуймаларини етказиб берган. Октябр ойида бу кўрсаткич 792,2 миллион еврони ташкил этган эди.
"Умуман олганда, 2025 йилнинг 11 ойи давомида Хитой Россиядан 1,6 миллиард евролик олтин сотиб олган. Таққослаш учун: ўтган йилнинг октябр-ноябр ойларида Россиядан Хитойга умуман олтин етказиб берилмаган, 2024 йилдаги ойлик максимал кўрсаткич эса бор-йўғи 189,9 миллион еврони ташкил этган эди", дея қайд этади Financial Times.
Bloomberg'нинг маълум қилишича, 2025 йилнинг биринчи ярми давомида Россия қимматбаҳо металларининг Хитойга экспорти деярли икки баравар кўпайиб, 1 миллиард долларга етган. Агентлик олтин етказиб бериш ҳажми ортишининг асосий сабаблари сифатида олтин нархининг рекорд даражага кўтарилгани ва талабнинг юқорилигини кўрсатмоқда.
Шу билан бирга, Financial Times газетасининг ёзишича, 2025 йилда Хитой томонидан олтин сотиб олишнинг ҳақиқий ҳажми расмий маълумотлардан 10 баравардан кўпроқ бўлиши мумкин.
Таҳлилчилар мамлакатнинг олтинга бўлган бундай юқори қизиқишини Пекин захираларини долларда сақлашдан воз кечаётгани билан изоҳламоқда.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Рауф Инилеев Жаҳон чемпионати олдидан терманинг имкониятлари, барқарорлик ва асосий футболчилар соғлиғининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш ўзининг матбуот хизмати орқали Ғазо сектори аҳолисининг тўртдан уч қисмидан кўпроғи озиқ-овқат етишмовчилиги хавфи остида эканлигини маълум қилди.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Ростов вилояти бошқармаси жазони ижро этиш колониясида уч нафар Ўзбекистон фуқароси томонидан «режалаштирилган теракт»нинг олди олинганини маълум қилди.
Бу ҳужумлар Суриянинг марказий қисмида содир этилган террорчилик ҳужумида икки нафар АҚШ армияси аскари ва бир АҚШ фуқароси ҳалок бўлгани ортидан Доналд Трампнинг жавоб зарбаси ҳисобланади.
Ноқонуний орган савдосидан тушган маблағ гуруҳ аъзолари – сотувчилар, вербовщиклар ва уюштирувчилар орасида тақсимланади. Қора бозорда буйрак нархи Жанубий Осиёда $6 300, АҚШда $334 000гача бўлиши мумкин. Донорлар энг яхши ҳолда $1 000–$10 000 олади.
Буюк Британия Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари вазирлиги (FCDO) 18 декабр куни санкциялар рўйхатини янгилаб, унга Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган тўртта компания ва тадбиркор Рустам Мўминовни киритди.
Россия Украинага қарши уруш бошлаган 2022 йилнинг феврал ойида президент Владимир Путиннинг босқин режасини Кремлдаги барча мансабдорлар ҳам бир овоздан қўллаб-қувватламаган. The New York Times газетаси суриштирувлари ана шундан далолат беради.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.