Жорий йилнинг 15–17 декабр кунлари Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг учинчи йиғилиши ўтказилади.
Тадбирнинг асосий мақсади Марказий Осиё давлатлари ҳамда Корея Республикаси ўртасида олий даражада эришилган келишувларнинг ижросини таъминлашга кўмаклашиш, парламентлараро мулоқотни чуқурлаштириш ва ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишдан иборат.
“Инсон қадри, ижтимоий адолат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўлидаги ҳамкорлик” мавзусидаги учинчи йиғилишнинг ялпи мажлиси Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси ўртасидаги яқин истиқболга мўлжалланган минтақавий ҳамкорликнинг устувор йўналишларига бағишланади.
«Иқтисодий ҳамкорлик, рақамли трансформация ва саноат: минтақалар ривожининг тараққиёт йўллари» ҳамда «Барқарор ривожланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш: экологик ташаббусларни амалга оширишда парламентларнинг роли» мавзуларида 2 та сессия ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Шунингдек, парламентлараро комиссиялар ва дўстлик гуруҳлари аъзолари иштирокидаги учрашувларда қонунчилик соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганиш мақсадида тҳинк-танк ва илмий доиралар вакиллари билан муҳокамалар ташкил қилиш ҳам назарда тутилган.
Йиғилиш якунлари бўйича Қўшма декларация қабул қилиш кўзда тутилган.
Таъкидлаш жоиз, мазкур форматдаги биринчи учрашув 2023 йил 19 сентябрда Сеул шаҳрида, иккинчиси эса 2024 йил 14 октябрда Ашхободда бўлиб ўтган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.